Таити — Тинч океандаги вулкан ороли. Жамият ороллари гуруҳидаги энг катта орол. Майдони 1042 км². Тор бўйин (2 км) орқали туташган иккита тоғ массивидан иборат. Асосан, базалт жинслардан тузилган. Энг баланд жойи 2241 м (Орохена тоғи). Маржон рифлари билан ўралган. Сернам тропик ўрмонлар билан қопланган. Аҳоли тропик деҳқончилик, балиқ овлаш, марварид йиғиш билан шуғулланади. Туризм ривожланган. Йирик шаҳри ва порти — Папаэте.