Таитиликлар — халқ, Таити ва Жамият о.ларига мансуб бошқа оролларнинг асосий аҳолиси. 130 минг киши (1990й.лар ўрталари). Полинез гуруҳига кирувчи таити тилида сўзлашади. Диндорлари — калвинистлар, бир кисми — католиклар. Асосий машғулоти — деҳқончилик (кокос палмаси, шакаркамиш ва бошқалар), қисман балиқ овлаш. Таитиликлар ўзига хос маданиятини сақлаб қолган.