Tajziya
Тажзия ("бўлак-бўлак қилмоқ") - байт мисраларининг ҳар бирини икки бўлакка ажратиб, мисралардаги биринчи бўлакларни ҳам, иккинчи бўлакларни ҳам ўзаро қофиялаш санʻати.
Мисол:
Қаро зулфинг фироқида паришон рўзғорим бор,
Юзунгдин иштиёқида не сабру не қарорим бор.
(Бобур)