Така — эчкининг эркаги, ургочи эчкиларни қочириш учун танлаб олинадиган зотли эркак эчки. Эчки ва кўй пода (сурув)ларини етаклаб юриб, чўпонлар меҳнатини енгиллаштирувчи жонивор. Улоклик пайтида бичиб қўйилган (эркаклик жинси томири узиб қўйилган ёки олиб ташланган) бўлса кўпинча „серка“ дейилади. Эчкилар суруви сифатини яхшилашда ва эчкилар маҳсулдорлигини оширишда (айниқса, наслчилик хўжаликларида) Т.лар зотига алоҳида эътибор берилади. Такаларда жинсий уйғониш эрта (6 ойда) бошланади. Лекин наел олишга 1,5—2 ёшида жалб этилади. Эркин крчиришда бир Т.дан мавсумда ўртача 25—35, сунъий қочиришда 250—300 ургочи эчкини уруғлантириш учун 5—6-йил давомида фойдаланилади. Т.ларни боқиш, асраш, парвариш қилиш зооветеринария тартибқоидалари асосида ташкил этилади.