Takatosh rasmlari
Такатош расмлари — Молгузар тоғининг шимолий ён бағридаги Такатош дара қоятошларига ўйиб ишланган тасвирлар. 1956-йилда А. Муҳаммаджонов томонидан топилган, 1970—1971 йилларда археолог А. Кабиров томонидан ўрганилган. 1000 дан ортиқ расмлар жез даврининг сўнгги даври (2минг йиллик 2ярми — 1минг йилликнинг боши)га мансуб (кейинги даврларда ишланганлари ҳам бор), тош, жез ва темир буюмлар билан уриб, схематик, контур, соя услубида безакли килиб ўзига хос ишланган. Такатош расмларида қуролланган кишиларнинг ёввойи ҳайвонларни ов қилиши, диний маросимлар ижроси ҳақида турли манзаралар, кўплаб одамлар, ёввойи ва уй ҳайвонлари, турли буюмлар тасвирланган. Такатош расмлари ибтидоий ва қад. санъатнинг нодир намунаси, шунингдек, муҳим маданий ва тарихий манба сифатида қимматлидир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |