Takeo Arishima
Ёшлик даври
Аришима Япониянинг Токио шаҳрида бой оилада туғилган бўлиб, у Молия вазирлигида хизмат қилувчи собиқ самурайнинг ўғли эди. У аввалига Ёкогамадаги бурч мактабига юборилган, у ерда инглиз тилидан сабоқ олган ва шундан сўнг 10 ёшида нуфузли Гакушуин мактабининг тайёргарлик гуруҳига ўқишга кирди.
19 ёшида Гакушуинни тугатгандан сўнг, Саппоро қишлоқ хўжалиги коллежи (ҳозирги Хоккайдо университетининг қишлоқ хўжалиги факултети) га ўқишга кирди. Университетда ўқиётган даврида, у дўсти Кокичи Моримото билан ўз жонига қасд қилишга уринган. Аммо, бу суиқасд амалга ошмади. Аришима кейинчалик бошқа бир ёзувчи Учимура Канзонинг та'сири сабабли,1901-йилда насронийлик динини қабул қилди. Моримото эса, кейинроқ Япония бўйлаб бир нечта аёллар мактабларини ташкил этиш билан шуғулланди.
Ўқишни тугатиб, Япония императорлик армиясида мажбурий қисқа муддатли хизматни ўтагандан сўнг, Аришима Иназо Нитобенинг рафиқаси Марй Элкинтон Нитобедан инглиз тилини ўрганди ва 1903-йил июл ойида "Маиничи Шимбун" газетасининг АҚШдаги хорижий мухбири лавозимини эгаллади. Қўшма Штатларда у Ҳаверфорд коллежига ( Филаделфия ташқарисидаги Қуакер институти) ва кейинчалик Гарвард университетига ўқишга кирди. Ўқишни тугатгандан сўнг, у қисқа вақт Қуакер сектаси томонидан бошқариладиган руҳий касаллар бошпанасида ишлади. У Америкага қилган саёҳати давомида бошидан кечирганларини кундалигида ёзиб қолдирган.
Америкада бўлган даврида у насронийликка танқидий муносабатда бўлди, социализм билан танишди ва Wалт Wҳитман, Ҳенрик Ибсен ва Петер Кропоткин каби ёзувчиларнинг асарларига қизиқиш билдирди. Унинг Америкада ва ундан кейин Европада яшаган даври ва тажрибаси ҳам унинг ёзиш услуби ҳамда дунёқарашига чуқур та'сир кўрсатди, натижада Аришимада япон жамиятидан бегоналашиш ҳисси пайдо бўлди.
1907-йилда Японияга қайтиб келганидан сўнг, аввалига қисқа муддат армияда хизмат қилди. Кейин эса, 1909-йилда ўзи ўқиган мактабда инглиз тили ва этика ўқитувчиси бўлиб ишлади.
Адабий фаолияти
Акаси Аришима Икума орқали у Гакушуинни тугатган бошқа машҳур муаллифлар, жумладан Наоя Шига ва Санеацу Мушанокоджи билан ҳам танишди. Аришима бу ёзувчилар билан бирга жамоа тузди ва уни биринчи марта 1911-йилда нашр этилган адабий журнал шарафига Ширакаба деб номлади[1]. Такео Аришима фаолияти доирасида романлар ва адабий танқидлар ёзган ва Ширакаба гуруҳининг муҳим а'золаридан бири сифатида танилган.
Аришима биринчи марта 1917-йилда Тҳе Десcенденц оф Cаин (японча: カインの末裔, Каин но Мацуэи) "Қобилнинг авлодлари” асари орқали шуҳрат қозонган бўлиб, бу асарда ёзувчи Худонинг инсонга ва табиатга юборган ла’натини тушкунликдаги ижарачи деҳқон образи орқали ифодалашга ҳаракат қилади. 1919-йилда у ўзининг энг машҳур асари "Аёл" (японча 或る女, "Ару Онна") романини ёзди. Асар иккиюзламачи эркаклар ҳукмронлик қилувчи жамиятга қарши курашаётган иродали аёл ҳақидаги ахлоқий ва психологик мелодрама ҳисобланади. Аришима асарларининг мавзулари ва қаҳрамонлари танқидчилар томонидан э'тироф этилган бўлса-да, кўплаб замонавий япон ўқувчилари бу асарларни яхши қабул қилмаган.
Кейинги ҳаёти
1922-йилда Аришима отасидан мерос бўлиб қолган Хоккайдодаги йирик фермаси эгалигидан воз кечиш орқали ривожланаётган социалистик фалсафа ғояларини амалга оширишга уринди ва яқинлашиб келаётган инқилобда кичик буржуазиядан узоқлашишни хоҳлаётганини очиқ айтди.
Аришима 1910-йилда оила қурган, лекин унинг рафиқаси уч фарзандни дунёга келтиргач, 1916-йилда сил касаллигидан вафот этди.1922-йилда Аришима оилали аёл, машҳур аёллар журнали Фужин Коронда муҳаррири Акико Ҳатано билан танишди. Уларнинг яқин муносабатларидан Хатанонинг эри хабар топгач, Аришима ва Акико Хатано Каруизава қишлоғида ўз жонларига қасд қилишди. Каруизава чекка ҳудудда жойлашгани сабабли уларнинг жасадлари бир ойдан кўпроқ вақт давомида топилмаган. Суиқасд ҳодисаси улар аввалроқ яқинларига ташлаб кетган хат топилгачгина ма'лум бўлган. Аришима Токиодаги Тама қабристонига дафн қилинган.
Ижодий мероси
Ўлимидан сўнг, Аришима ўзининг ҳаёти, қўрқувлари ва умидлари ҳақида самимий фикрлари ёзилган йигирмадан ортиқ жилдни ўз ичига олувчи кундаликлари билан янада машҳур бўлди. Унинг замондошлари Аришимани нафақат романнавис, балки файласуф ва ижтимоий танқидчи сифатида ҳам тан олишган. У насронийликка танқидий кўз билан қараган, асарларига Инжил битиклари, Толстой асарлари ва анархик социализмдаги ҳиссий жиҳатдан кучли гуманистик ғоялар кучли та'сир қилган.
Аришиманинг йирик асарлари қуйидагилардан иборат:
- Ару Онна ("Аёл"), 1919-йил
- Каин но Мацуэи (Қобилнинг авлодлари"), 1917
Инглиз тилида мавжуд асарлари
- А Cертаин Wоман, таржима. Кеннетҳ Стронг томонидан,Токио университети нашриёти,1978, 382 бет,ИСБН 0-86008-237-7 .
- Лабйринтҳ. Мадисон Боокс (2000).ИСБН 0-8191-8293-1 0-8191-8293-1
- Тҳе Десcенданц оф Cаин, таржима. Жоҳн Моррисон, Университй оф Утаҳ Пресс, 1955-йил.
- Тҳе Агонй оф Cоминг Инто тҳе Wорлд. Ҳокусеидо Пресс (1955). АСИН: Б0006АВ8ГЕ
- Деатҳ (Песа), таржима. Ёзан Иwасаки анд Гленн Ҳугҳес, Д. Апплетон анд Cомпанй, Ню-Ёрк, 1930-йил.
Ҳаволалар
- ↑ „А Жапанесе литерарй магазине лаунчед ин 1910, cаллед 'Wҳите Бирч', wас пробаблй тҳе мост cултураллй инфлуэнтиал магазине оф Жапан'с Таишо Период“. Ред Cирcле Аутҳорс. Қаралди: 2021-йил 2-феврал.