Такрорий экинлар
Такрорий экинлар - 1) даладаги асосий экин ҳосили ўрибйиғиб олинганидан кейин ўрнига иккинчи марта экиладиган экинлар, экилган йилининг ўзидаёқ ҳосил беради. Ердан унумлироқ фойдаланишга ва майдон бирлигидан кўпроқ миқдорда қишлоқ хўжалиги. маҳсулоти олишга имкон беради. Кузи илиқ, узоқ давом этадиган сернам раёнларда ва сугорма деҳқончилик минтақаларида қўлланади. Ўрта Осиёда анғиз экинлар экилади (мас., кузги арпа ўриб олинганидан кейин ўрнига бошқа дон экини — маккажўхори, жўхори, нўхат, мош экилади) ва 2ҳосил олинади (дон ёки кўк масса). Бу жойларда ўриб олинадиган экинлар ҳам экилади. Асосий экин физиологик етилмасдан (мас., кўк озуқа учун кузги жавдар) ўриб олинганидан кейин ўрнига озуқа учун маккажўхори экиш ҳам мумкин, 2) бир экиннинг ўзини бир майдонга босим икки ёки бир неча йил мобайнида қайта экиш. Ғўза, июли, буғдой ва бошқа экинлар етиштирйшга ихтисослаштирилган зоналарда кенг қўлланади. Ўғитлар етарли ва сугориладиган шароитларда такрор экилганда ҳосилдорлик пасаймайди. Бу усул алмашлаб экишга кирмайдиган участкаларда ҳам қўлланади. Мас., бир далада сурункасига 2—3 йил каноп етиштириш шулар жумласига киради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |