Таксация (лотинча тахатио — баҳоламоқ), ўрмон таксацияси — ўрмон ресуреларини ҳисобга олишда, дарахтларнинг ёши, бўйи, сифати, тайёрланадиган ёгоч захираси кабиларни баҳолаш. Таксацияда махсус кўрсаткичлар (дарахтлар сони ва йиллик ўсиши, тур таркиби, яқин йилларда кесишга мўлжалланган дарахтлар захираси ва бошқалар) қўлланади. Дарахтларни ўлчаш тўғрисидаги фан ва ўрмонларнинг маҳсулдорлиги тўғрисидаги таълимот — дендрометрия ўрмон Таксациясининг илмий асосини ташкил этади (қаранг Ўрмончилик).