Taksila
Таксила (юнонча Тахила, қадимги ҳиндча Такхасила ёхуд Такшашила) — қадимда Ҳиндистон ярим оролнинг шимоли-ғарбидаги шаҳар (ҳозирги Покистоннинг Равалпинди шаҳридан 35 км нарида), Гандхара давлати пойтахти. Милоддан аввалги 3—ИИ асрларда Таксила Мауриялар империяси шимоли-ғарбий қисмининг маъмурий маркази бўлган. Таксиланинг энг қадимги археологик қатлами мил. ав. ВИ асрга оид. Таксила савдо ва ҳунармандчиликнинг йирик маркази, ҳинд, эллин, Эрон ва Ўрта Осиё маданиятлари мужассам бўлган шаҳар эди. У шунингдек, қадимги ҳинд фани ва маорифи маркази сифатида ҳам машҳур. Таксила В аср нинг 2-ярмида эфталийлар босқинида қаттиқ шикастланган, аҳоли шаҳарни ташлаб кета бошлаган ва ВИИ асрга келиб ташландиқ ҳолга келган. 1913-йилдан бошлаб олиб борилаётган археологик қазиш ишлари қадимги ҳинд жамиятининг турли жабҳаларини ўрганишга доир қимматли материаллар берди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |