Taksim masjidi
Таксим масжиди (туркча: Таксим Cамии) – Туркиянинг Истанбул шаҳри, Таксим майдонида жойлашган масжид мажмуаси. Бино икки турк меъмори томонидан Арт Деcо услубида[1][2][3] лойиҳалаштирилган ва бир вақтнинг ўзида 3000 тагача намозхонни сиғдира олади. 2017-йилнинг 17-февралида бошланган қурилиш ишлари тўрт йил давом этган[4]. Масжид 2021-йил 28-май куни президент Реcеп Таййип Эрдоğан иштирокида ўқилган жума намози билан очиб берилган[5].
| Масжид | |
| Таксим масжиди, 2021-йил май | |
| Мамлакат | |
| Истанбул | Беёğлу тумани, Таксим майдони |
| Координаталар | 41°02′13″Н 28°59′02″Э / 41.037°Н 28.984°Э |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Нео-Арт Деcо |
| Меъмор | Şэфик Биркие, Селим Даламан |
| Бинокорлик санаси | 28-май 2021-йил |
| Ўлчами | ички қисмда 3,000 , умумий 4,000 нафар |
| Гумбаз баландлиги | 33 м (108 фт) (ташқи гумбаз) 9.6 м (31 фт) (ички гумбаз) |
| Гумбаз йўғонлиги | 28 м (92 фт) |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар баландлиги | 64.8 м (213 фт) |
Масжид қурилган ҳудуд ҳозирда Вақфлар Бош бошқармасига тегишли[6][7].
Тарихи
1952-йилдан бери Таксим майдонида масжид қуриш режаси бўлган. Таксим майдонида масжид қуриш мақсадида „Таксим Мосқуэ Буилдинг анд Сустенанcе Ассоcиатион“ (Таксим масжиди қурилиши ва озиқ-овқат бирлашмаси) ташкил этилган, бироқ Туркияда 1980-йилги ҳарбий тўнтаришдан кейин ушбу ассоциация ёпиб юборилган. Давлат Кенгаши 1983-йили Таксим масжиди лойиҳасини „жамоат манфаатига мос эмас“ деган сабаб билан тўхтатган[8].
Таксим масжидини қуриш 1980-йилларда Тургут Öзал (талаффузи: Тургут Ўзал) ва 1996-йилда Неcметтин Эрбакан (талаффузи: Нажмиддин Эрбакан) томонидан ҳукуматнинг кун тартибига қўйилган. Лойиҳа доимо оммавий ахборот воситалари томонидан диққат билан текширилган ва ҳуқуқий тўсиқларга дуч келган, чунки Таксим майдони республикачилик ва дунёвийлик билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Суд масжид қурилиши жамият манфаатларига зид бўлади, дея эътироз билдирган. Мамлакат президенти Реcеп Таййип Эрдоğан (талаффузи: Ражаб Тоййиб Эрдўған) 1994-йилда Истанбул ҳокими бўлганидан кейин масжид қуриш ғоясини қўллаб-қувватлаган. Янги масжиднинг истиқболи 2013-йилда Гези боғи эътирозларининг ҳам бир элементи бўлган[9].
2017-йилнинг январ ойида масжид қурилиши Маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш кенгаши томонидан тасдиқланиб, тарихий обектларнинг қурилишини назорат қилган ва шу орқали унинг қурилишидаги сўнгги тўсиқ олиб ташланган.
Қурилиш жараёни
2017-йил 19-январ куни № 2 сонли Истанбул Маданий меросни муҳофаза қилиш минтақавий кенгаши томонидан масжид қурилишига рухсат берилганидан сўнг, баъзи кичик идоралар ва иншоотларнинг бузиб ташланиши эълон қилинган[10]. Қурилишга тайёргарлик кўриш ишлари 2017-йил 9-февралда бошланган[11]. Беёğлу (талаффузи: Бейўғлу) тумани ҳокими Аҳмет Мисбаҳ Демирcан 2017-йил 10-феврал куни Şэфик Биркиени (талаффузи: Шефик Биркие) масжид меъмори этиб тайинлаш мақсадида Сур Япı (талаффузи: Сур Япи) қурилишини амалга ошириш учун шартнома тузган.
Манзили
Масжид 1731-йилда Маҳмуд И томонидан бунёд эттирилган тош сув омбори – Таксим Максемининг орқасида жойлашган. Масжиднинг олд томони Таксим майдони бўйлаб Ататüрк (талаффузи: Отатурк) маданият марказига қараган. Пиёдалар учун мўлжалланган Истиқлол савдо кўчаси масжид ёнидаги Таксим майдонидан ўтади. Ая Триада юнон православ черкови Истиқлол кўчасининг нариги томонида жойлашган.
Архитектуравий хусусиятлари
Икки минорани ҳисобга олмаганда, масжиднинг баландлиги тахминан 30 м (98 фт)га тенг бўлиб, яқин атрофдаги иккита тарихий черков билан бир хил баландликда қурилган. Масжид лойиҳаси Хўжа Синон томонидан қўланилган анъанавий гумбазли услубда, замонавий кўринишда ишлаб чиқилган. Мажмуа конференсия, кўргазма зали ҳамда ерости автотураргоҳини ўз ичига олади[12].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Лимитед. „ИСТАНБУЛ, ТУРКЕЙ. Ан арт деcо буилдинг ин тҳе формер банкинг дистриcт оф Каракой Стоcк Пҳото - Аламй“ (эн). www.аламй.cом. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- ↑ „Мосқуэ план фор Истанбул’с Таксим Сқуаре аппровед бй cултурал протеcтион боард - Туркей Неwс“ (эн). Ҳüрриет Даилй Неwс. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- ↑ Сабаҳ. „Истанбул’с Таксим Мосқуэ опенс афтер деcадес оф легал wранглинг“ (эн-УС). Даилй Сабаҳ (2021-йил 28-май). Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- ↑ САБАҲ. „Мосқуэ то финаллй бе унвеилед ин Истанбул’с Таксим Сқуаре“ (эн-УС). Даилй Сабаҳ (2021-йил 19-апрел). Қаралди: 2021-йил 20-апрел.
- ↑ „Эрдоğан опенс cонтроверсиал мосқуэ он Гези Парк протест анниверсарй“ (эн). тҳе Гуардиан (2021-йил 28-май). Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- ↑ „Таксим мосқуэ cонструcтион неарс cомплетион, сет то опен ин Рамадан - Туркей Неwс“ (эн). Ҳüрриет Даилй Неwс. Қаралди: 2021-йил 20-апрел.
- ↑ САБАҲ. „Мосқуэ то финаллй бе унвеилед ин Истанбул’с Таксим Сқуаре“ (эн-УС). Даилй Сабаҳ (2021-йил 19-апрел). Қаралди: 2021-йил 20-апрел.
- ↑ САБАҲ. „Мосқуэ то финаллй бе унвеилед ин Истанбул’с Таксим Сқуаре“ (эн-УС). Даилй Сабаҳ (2021-йил 19-апрел). Қаралди: 2021-йил 20-апрел.
- ↑ „Таксим Сқуаре: Эрдоган инаугуратес cонтроверсиал мосқуэ ин Истанбул“. ББC (2021-йил 29-май).
- ↑ „Таксим'э Япıлаcак Cаминин Şантиеси Курулуёр“ (туркиш). Аркитера. Қаралди: 2017-йил 18-феврал.
- ↑ „Таксим'деки cами аланıнда şантие ҳазıрлıкларıна баşландı“. Ҳüрриет Газетеси. Қаралди: 2017-йил 18-феврал.
- ↑ „Таксим мосқуэ cонструcтион неарс cомплетион, сет то опен ин Рамадан - Туркей Неwс“ (эн). Ҳüрриет Даилй Неwс. Қаралди: 2021-йил 20-апрел.