Taktak
Тактак (Ҳордеум булбосум Торн.), хардума, тоғарпа — бошоқдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимлик, бегона ўт. Бўйи 50—190 см. Бошоғи 6—13 см, эни 6—7 мм, қалами, мўрт. Остки гул қипиғининг қилтиги 4— 6 см, Тактакнинг ер ости қисми кичикроқ пиёзга ўхшаш туганак ҳосил қилади. Май ва июн ойларида гуллаб, мева тугади. Адир ва тоғ ёнбағирларида, воҳалардаги ғалла экинлари орасида ва марзаларда, йўл ёқаларида ўсади. Пичанбоп ўсимлик ҳисобланади. Баъзан дони озиқ-овқат учун ишлатилади. Пояси тез дағаллашгани ва серқилтиқлиги туфайли бошоқлагунга қадар ўриб олинади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида тарқалган. Унинг ягона ҳусусияти Абу Али ибн Сино рак (саратон) ички касалига даво сифатида фойдаланган. Тактак ўсимлигини халқ орасида кўпинча уни ёввойи арпа деб ҳам юритилади. Қўллаш усули: қуритилган тактак ўсимлигини майдаланиб чойникга солинади кейин устидан қайноқ сув қуйилади. 10-15 дақиқа давомида дамланади. Кейин бир пиёладан 3 маҳал ичилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |