Talʼat posho
Талъат пошо, Меҳмет Талъат (1874, Туркия — 1921.16.3, Берлин) — Ёш турклар инқилобининг фаол иштирокчиси, „Иттиғод ва тараққий“ партияси раҳбарларидан бири, Туркиянинг бош вазири (1917-йил феврал — 1918-йил октабр). 1890-йилдан иттиҳодчилар сафида фаоллик кўрсатган. 1896-йилда Салоникига сургун қилинган. Усмонли ҳуррият жамиятининг асосчиси (1906). Бектошия суфийлик тариқатида ҳам қатнашган. Ёш турклар инқилобидан кейин турли ҳукуматларда ички ишлар вазири, почта ва телеграф вазири (1913—17) лавозимларини эгаллаган. Усмонли турк султонлиги парламенти депутати. „Иттиҳод ва тараққий“ партияси МК раиси. Биринчи жаҳон уруши арафаси ва уруш пайтида Т. П. Анвар Пошо ва Жамол Пошодан иборат триумвират (учлик) амалда Туркия султонлигини бошкарган. Т. П. хукумати туркчилик ва исломчилик йўлини изчил давом эттириб, ташқи сиёсатда Германияни қўллабқувватлаган. Туркиянинг подшо Россиясига карши курашида Туркистон халқлари қувватлашини умид қилган. Туркия ва унинг иттифокчиси Германия урушда енгилгач, Т. П. ўз сафдошлари билан истеъфога чиққан (1918.8.10). Улар Истанбулни тарк этиб (1918.2.11), Одесса оркали Германияга кетишган. Т. П. Берлинда Дашнаксутюн аъзоси томонидан отиб ўлдирилган.
Адабиёт
- Ғаниев Г. З., Туркия в период правления младотурок, М., 1972; Ражабов К,., Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т., 2002.
Қаҳрамон Ражабов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |