Talab va taklif

Д — Талаб
П — маҳсулот нархи
Қ — маҳсулот миқдори
Талаб ва таклиф нархни шакллантиради, шу билан бирга нарх талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни аниқлаб беради.
Талаб ва таклиф — бозор иқтисодиётининг фундаментал тушунчалари бўлиб бозор қандай ишлашини тушунтиради.
Талаб (товарлар ва хизматларга талаб) — харидор, истеъмолчининг бозорда муайян товарларни, неъматларни сотиб олиш истаги; бозорга чиққан ва пул имкониятлари билан таъминланган эҳтиёжлари.
Эҳтиёж пул ва нарх воситасида талабга айланади.
Расман олганда талаб - бу истеъмолчиларнинг маълум бир вақт ичида, маълум нархда сотиб олишни истаган ва қодир бўлган товар ёки хизмат миқдоридир. Масалан, озиқ-овқат товарлари, саноат моллари, маиший ва ижтимоий хизматларга бўлган талаблар товарларга талаб тузилмасини ташкил этади. Мазмуни ва ҳаракати жиҳатидан ҳақиқий, ўсаётган, барқарор қондирилган, қондирилиши кечиктирилган, қондирилмаган, меъёрдаги ва бошқа талабларга бўлинади. Ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг бирор товар тўпламига ёки товарларга билдирилган талаблари якка талаб дейилади. Муайян товарга ёки товарлар тўпламига барча харидорлар билдирган талаб йиғиндиси бозор талаби, барча бозорларда барча товарларга жамият миқиёсида билдирилган ижтимоий талаб ялпи талаб дейилади. Талаб миқдорининг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир қилади. Уларнинг ўрасида энг мухими нарх омилидир. Товар нархининг пасайиши сотиб олинадиган товар миқдорининг ўсиши ва аксинча, нархнинг ўсиши харид миқдорининг камайишига олиб келади. Таклиф — муайян вақтда ва муайян нархлар билан бозорга чиқарилган ва чиқарилиши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори билан ифода этилади; таклиф ишлаб чиқарувчи (сотувчи)ларнинг ўз товарларини сотишга (бозорга) таклиф этиш истаги. Бозорда товар нархи билан унинг таклифи миқдори ўртасқда бевосита боғлиқлик мавжуд: нарх қанчалик юқори бўлса, бошқа шароитлар ўзгармаган ҳолларда, сотиш учун шунча кўпроқ товар таклиф этилади, ёки аксинча, нарх пасайиши билан таклиф ҳажми қисқаради. Масалан, 10 сўм нархда 3 товар бирлиги таклиф этилади, агар нарх 15 сўмга кўтарилса, таклиф ҳажми 5 бирликка қадар кўпаяди, агар нарх 20 сўмга еца, таклиф ҳажми 6 бирликка етади. Шундай қилиб, таклиф миқдорининг ўзгаришлари таклиф эгри чизиғида бир нуқтадан иккинчисига кўчишида ўз ифодасини топади. Эгри чизиқнинг ижобий оғиши товар нархи билан унинг таклифи миқдори ўртасидаги бевосита боғлиқликни акс эттиради.
Товар таклифига, товарнинг ўз нархидан ташқари бир қатор омиллар: шу товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар нархлари; қўлланиладиган технология; солиқлар ва дотациялар; тақчиллик ёки нархлар ўзгаришларини кутиш; бозордаги сотувчилар сони ва бошқа таъсир кўрсатади. Масалан, ресурсларнинг арзонлашуви муайян товарни ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради, бу эса унинг таклифи ўсишини таъминлайди.Таклиф эластиклиги — бу нарх ўзгарганда таклиф (ишлаб чиқарувчилар таклиф қиладиган маҳсулот миқдори) қанчалик даражада ўзгаришини кўрсатади. Қисқа қилиб айтганда Таклиф эластиклиги — нархнинг ўзгаришига нисбатан таклиф миқдорининг сезгирлик даражасидир.
Талаб ва таклифнинг туб мазмуни уларнинг нарх орқали ўзаро алоқадорликда мавжуд бўлишидир. Бу алоқадорлик — талаб ва таклиф қонуни бозор иқтисодиётининг объектив қонуни ҳисобланади. Талаб ва таклиф қонунига кўра бозордаги таклиф ва талаб фақат миқдоран эмас, балки ўзининг таркиби жиҳатидан ҳам бир-бирига мое келиши керак, шундагина бозор мувозанатига эришилади. Бу қонун айирбошлаш қонуни бўлиб, бозорни бошқарувчи ва тартибловчи куч даражасига кўтарилади. Унга кўра бозордаги талаб ўзгаришлари дарҳол ишлаб чиқаришга етказилиши керак. Бозордаги Талаб ва таклиф нисбатига қараб ишлаб чиқариш суръатлар ва тузилмаси ташкил топади. Жамият бу қонундан бозор мувозанатига алокадор омилларга таъсир этиш оркали фойдаланади.
Талаб ва таклиф қонуннинг назарий асослари дастлаб А. Маршалл асарларида ифодалаб берилган.
Адабиёт
- Шодмонов Ш. ва бошқа, Иқтисодиёт назарияси, Т., 2003; Тожибоева Д., Иқтисодиёт назарияси, Т., 2003.
Аҳмаджон Ўлмасов, Мухтор Расулов.
Талаб
Эҳтиёж кишиларнинг ҳаётий воситаларига бўлган заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида тараққиётнинг ҳамма босқичлари учун умумий ва доимийдир. Унинг бозор иқтисодиёти шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир. Талаб эҳтиёждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий тушунча) сифатида амал қилади.
Эҳтиёжнинг фақат пул билан таъминланган қисми талабга айланади. Демак, талаб — бу пул билан таъминланган эҳтиёждир. Эҳтиёж зарур миқдордаги пул билан таъминланмаса, у „хоҳиш“, „истак“ бўлиб қолаверади. Талабнинг бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади, чунки нарх ўзгариши билан товарнинг сотиб олинадиган миқдори ҳам ўзгаради. Шу боғлиқликдан келиб чиқиб, талабга қуйидагича таъриф бериш мумкин: маълум вақт оралиғида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчиларнинг товар ва хизматлар маълум турларини сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи.
Таклиф
Маълум вақт оралиғидаги нархларнинг муайян даражасида ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар томонидан маълум турдаги товар ва хизматларнинг ДАРОМАД ВА ФОЙДА олиш мақсадида бозорга чиқарилган миқдорига таклиф дейилади. Нарх ўзгариши билан сотишга чиқариладиган маҳсулот миқдори ҳам ўзгариши сабабли талаб каби таклифнинг ҳам бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади.
Таклиф нархларнинг турли даражасида қанча миқдордаги маҳсулотнинг сотишга чиқарилишини кўрсатади. Нархнинг ошиши билан шунга мос равишда сотишга чиқариладиган товарлар таклифи миқдори ҳам ортади, нархнинг тушиши билан таклиф ҳажми қисқаради. 1. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни Биз эҳтиёж тушунчаси ҳақида дастлабки бобда гаъирган эдик. Эҳтиёж кишиларнинг ҳаётий воситаларига бўлган заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида тараққиётнинг ҳамма босқичлари учун умумий ва доимийдир. Унинг бозор иқтисодиёти шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир. Талаб эҳтиёждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий тушунча) сифатида амал қилади. Эҳтиёжнинг фақат ʻул билан таъминланган қисми талабга айланади. Демак, талаб — бу ʻул билан таъминланган эҳтиёждир. Эҳтиёж зарур миқдордаги ʻул билан таъминланмаса, у „хоҳиш“, „истак“ бўлиб қолаверади. Талабнинг бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади, чунки нарх ўзгариши билан товарнинг сотиб олинадиган миқдори ҳам ўзгаради. Шу боғлиқликдан келиб чиқиб, талабга қуйидагича таъриф бериш мумкин: маълум вақт оралиғида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчиларнинг товар ва хизматлар маълум турларини сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи талаб дейилади. Бошқача қилиб айтганда талаб — ʻул билан таъминланган эҳтиёждир.
Талаблар турлича бўлиб, одатда бир хил товар ёки хизматларга бўлган талабнинг икки тури фарқ қилинади: якка талаб ва бозор талаби. Ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. Бир қанча (кў’чилик) истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ёки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади.
Ҳозир иқтисодий адабиётларда талабнинг турли кўринишлари ажратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ишлаб чиқариш омилларига талаб (ишлаб чиқариш талаби) ва истеъмол буюмларига талаб (аҳоли талаби) фарқланади.
Шунингдек, ҳақиқий (товар ва хизматларга ҳақиқатда намоён бўлувчи), қондирилган (ҳақиқий талабнинг бозорда товар ва хизмат сотиб олиш орқали қондирилган қисми) ва қондирилмаган (ҳақиқий талабнинг бозорда зарур товарларнинг йўқлиги ёки улар ассортименти ва сифатининг харидор талабига жавоб бермаслиги сабабли қондирилмаган қисми) талаблар фарқланади. Қондирилмаган талаб турли шаклларда намоён бўлиши мумкин: яширин, жорий, ҳаракатчан, тў’ланган талаб.
Товарга бўлган талаб кў’лаб омиллар, масалан, рекламадан фойдаланиш, мода ва дидлар, афзал кўриш, атроф-муҳит, товарларни қўлга киритиш имконияти, даромад миқдори, нафлилик, ўзаро ўринбосар товарлар нархи, аҳоли сони, келгусидаги нархларнинг ўзгариши ва бошқаларнинг таъсирида ўзгариши мумкин. Шунга кўра, экзоген ва эндоген талаб фарқланади. Экзоген талаб — бу давлат ёки эркин бозор тизимидан ташқаридаги қандайдир кучнинг аралашуви натижасида ўзгарган талаб. Эндоген ёки ички талаб — бу жамиятда мавжуд бўлган омиллар таъсирида жамият ичида таркиб тўган талаб.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |