Талаба (биографик асар)
Талаба — 2018-йилда Америкалик ёзувчи Тара Wестовер томонидан ёзилган асар. Wестовер асар орқали таʻлимнинг ҳаётимизда тутган ўрни нақадар муҳим эканлигини ёритиб берган. Ёзувчи Идаҳо тоғларида кечган саёҳати давомида Cамбридге университетининг тарих бўлимидаги Докторлик диссертациясини ниҳоясига етказган. Wестовер 17 ёшида коллежда норасмий ўқишни бошлаган.
| Муаллиф(лар) | Тара Wестовер |
|---|---|
| Муқова артист(лар)и | Патрик Свенссон[1] |
| Мамлакат | АҚСҲ |
| Тил | инглизча |
| Нашр этилган санаси | 2018-йил 18-феврал |
| Нашриёт | Рандом Ҳоусе |
| Саҳифалар сони | 352 саҳифа |
| ИСБН | 978-0-399-59050-4 |
| Веб-сайт | тараwестовер.cом/боок |
Китоб 2020-йилнинг 13-сентябрида Тҳе Неw Ёрк Тимес журналининг бесцеллер китоблари рўйхатидан жой олган[2]. 2019-йилда Алех Аwард мукофотига лойиқ кўрилган[3].
Сюжет
Wестовернинг отаси қизининг ҳаётдан оддийликни излашга бўлган уринишларини рад этади. Унинг акаси Шаwн Wестоверга ёрдам беради ва ака-сингил қадрдон бўлиб улғаядилар. Бироқ, акаси уни жисмоний зўрлашга киришади. Бу ҳақоратли воқеадан хабар топган Wестовернинг укаси Тйлер опасидан уйни тарк этишини талаб қилади. Wестовер Бригҳам Ёунг Университетига ариза топширади.
Бироз муддат ўтгач, Wестовер Cамбридге университетида ўқишни бошлайди ва турли хил стипендия ҳамда имтиёзлар ютиб олади. Wестовер стипендиясини сақлаб қолиш учун баҳоларининг аʻло эканлигига эътибор бериши керак эди. Имтиҳонларнинг мураккаблиги ҳақида тинимсиз ўйлашлар Wестоверда стрессни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, унинг ташқи дунёдан узоқлашиши ва расмий таʻлимнинг этишмаслиги ҳам бир қанча муаммолар келтириб чиқаради.
Wестовер оиласининг ижтимоий аҳволи ҳақида ишонган профессорларидан бирига айтиб беради. Профессор уни Cамбридге университетининг хориждаги лойиҳасида таълим олишга ундайди. Кинғс коллежига етиб келгач, ёш Wестовер профессор Жонатҳан Стеинберг билан ишлаш учун масъул шахс сифатида бириктирилади. Профессорларнинг ҳар иккаласи Wестоверга таълимини олий ўқув юртларида давом эттиришни маслаҳат беришади.
Wестовер оиласига қайтгач акаси Шаwннинг хасаталиги ва унга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ота онасини огоҳлантиради. Бироқ, ота онаси бу вазиятга бефарқ бўлишади. Натижада, Шаwн оламдан ўтади. Wестовер таълимга ва соғлиққа бефарқ оиласи билан бўлган алоқа ҳамда қариндошлик ришталарни узади. У ёлғиз укаси Тйлер билан хабарлашиб туради. Тйлер Wестоверга ПҲДсини муваффақиятли якунлашида кўмак беради ва руҳлантиради.
Йиллар ўтиб Wецовер она тарафдан бувисининг дафн маросимига ташриф буюради. Охир-оқибат, у барчасидан бутунлай узоқлашиши кераклигига ҳамда бутун диққатини таълимига қаратиши лозимлигига амин бўлади.
Манбалар
- ↑ Тара Wестовер. Эдуcатед: А Мемоир. Рандом Ҳоусе Публишинг Гроуп, Фебруарй 20, 2018 — 1-бет. ИСБН 978-0-399-59051-1.
- ↑ „Ҳардcовер Нонфиcтион Боокс - Бест Селлерс“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес. Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ „Боок“ (эн-УС). Тара Wестовер. Қаралди: 2019-йил 5-ноябр.