Талал Абубакр Абдуллоҳ Ҳожи (арабча: طلال أبوبكر عبدالله حاجي‎‎ ; 2007-йил 16-сентябрда туғилган) – Саудия Арабистонининг профессионал футболчиси, Саудия Арабистони Про-лигасининг „Ал-Иттиҳод“ клубида ҳужумчи сифатида ўйнайди.

Талал Ҳажи
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Талал Абубакр Абдуллаҳ Ҳажи[1]
Таваллуд санаси 2007-йил 16-сентябр (2007-09-16) (19 ёш)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал-Иттиҳад
Рақами 52
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Ал-Иттиҳад
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2023– Ал-Иттиҳад 1 (0)
Миллий терма жамоа‡
2022– Саудия Арабистони У17 13 (13)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 27-сентябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2023-йил 27-сентябр учун)

Клуб фаолияти

2023-йил сентабрида, асосий ҳужумчи Абдерраззак Ҳамдалла йўқлиги сабабли, Ҳожи Саудия Арабистони Про-Лигасида „Ал-Охдоод“ жамоасига қарши ўйин олдидан „Ал-Иттиҳод“ жамоаси асосий таркибига чақирилган эди, аммо у ўйинда майдонга тушмади. Бу вақтда ҳали ўн олти ёшга тўлмаган эди[2][3]. У 21-сентябр куни дебютини ўтказди ва „Ал Фатеҳ“ га қарши ўйинда (2:1) Ромаринёнинг ўрнига ўйин якунига оз қолганида майдонга тушди. Шу тариқа у Саудия Арабистони Про лигасида ўн олти ёшу беш кунлик бўлганида ўйинда майдонга тушган энг ёш футболчига айланди ва аввал Аббос Ал-Ҳассанга тегишли бўлган рекордни янгилади[4].

Терма жамоа

Ҳожи Саудия Арабистонининг 17 ёшгача бўлган футбол терма жамоасига 2022-йилда Жазоирда бўлиб ўтадиган У-17 Араб кубоги учун чақирилган эди. Кетма-кет Ливан ва Ироққа қарши ўйинларда хет-трик қайд этган Хожи ярим финалда пеналтини амалга ошира олмади ва Саудия Арабистони бўлажак чемпион Жазоир ўсмирлар терма жамоасига 5:4 ҳисобида ютқазди. Гуруҳ босқичидаги қўшимча голи, жумладан Сурия дарвозасига киритган голлари учун Ҳажи еттита гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари деб топилган[5].

У 2023-йилги ОФК У-17 Осиё кубоги учун яна терма жамоага чақирилди ва Саудия Арабистони гуруҳ босқичининг дастлабки босқичида Австралияга қарши ўйинда гол ура олмаганидан сўнг, кейинги ўйинда иккита гол урди ва Тожикистонга қарши 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан "Ўйиннинг энг яхши футболчиси" совринини қўлга киритди[6].

Фаолият статистикаси

Клуб

27 Септембер 2023.[7]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича кўриниш ва голлар
Клуб Мавсум Лига Кубок Континентал Бошқа Жами
Дивисион Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол
Ал-Иттиҳод 2023–24 Саудия Арабистони Про лигаси 1 0 1 [изоҳ 1] 0 0 0 0 0 2 0
Умумий фаолият 1 0 1 0 0 0 0 0 2 0
Эслатмалар

Эслатмалар

  1. ↑ Аппеаранcес ин тҳе Кинг Cуп

Манбалар

  1. ↑ Талал Ҳажи WорлдФоотбалл.нет сайтида
  2. ↑ „من هو طلال حجي مهاجم الاتحاد أصغر لاعب في تاريخ الدوري السعودي؟“ (ар). реядаwефан.cом (2023-йил 11-сентябр). 2023-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.
  3. ↑ „جماهير الإتي: الاحتفاظ بهذا اللاعب خير من ألف صفقة.. مهاجم“ (ар). саудиигате.cом. 2023-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.
  4. ↑ „في عمر 16 عاما.. لاعب اتحاد جدة يدخل تاريخ الدوري السعودي“ (ар). cаиро24.cом (2023-йил 21-сентябр). Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.
  5. ↑ „طلال حاجي لاعب الأخضر ينفرد بصدارة هدافي العرب“ (ар). ал-мадина.cом (2022-йил 6-сентябр). Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.
  6. ↑ „الآسيوي يرشح حاجي ضمن أفضل الواعدين“ (ар). албиладдаилй.cом (2023-йил 22-июн). Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.
  7. ↑ Талал Ҳажи Соccерwай сайтида