Талас вилояти
Талас областы
Talas viloyati Qirgʻiziston xaritasida
Маркази Талас
Майдони 11 400 км²
Аҳолиси

- Барчаси
- Зичлиги


231 800 (2011)
20,33/км²

Губернатор Койсун Курманалиева
(2010-йилдан)
ИСО 3166-2 КГ-Т
Соат минтақаи УТC +6
Автомобил коди Т

Талас вилояти — Қирғизистон Республикасининг шим.ғарбий қисмидаги вилоят, Талас водийсида жойлашган. Шим., шим.ғарбдан Қозоғистон, жан.ғарбдан Ўзбекистон ва Жалолобод вилояти, шарқсан Норин ва Чу вилоятлари билан чегарадош. Талас вилояти 1944—55 йилларда мавжуд бўлган, 1955—80 йилларда туман, 1980-йилда қайтадан ташкил қилинган. Умумий майдони 11,5 минг км². Аҳолиси 199,9 минг киши (1999). Маркази — Талас шаҳри.[1]

Талас вилоятининг ер юзаси тоғли ва шу туфайли мураккаб релеф шаклларига эга. Ғарбдан шарққа 230 км га чўзилган, энг кенг жойи 80 км. Водийни қуршаб турган Қирғизистон ва Талас Олатовлари шарқса бир-бирига яқинлашиб, тоғ тугунини ҳосил қилади. Бал. 650 м дан 4500 м гача. Водий томондаги тоғ ён бағирлари дарёлар билан парчаланган.

Талас вилояти турли хил қазилма бойликларига эга. Конлардан Жерой олтин кони, Аччиқтош олтингугурт колчедан кони катта аҳамиятга эга. Улар геологик жиҳатдан яхши ўрганилган. Саноат захираси бўйича бу конлардан олтин ажратиб олиш ва сулфат кислотасини ишлаб чиқариш. имконияти бор. Кумир, қурилиш материаллари мавжуд. Иқлими континентал. Ёғингарчилик оз. Текисликларда ёзи иссиқ, қурғоқчил, қиши совуқ. Июлнинг ўртача температураси 20—22°, январники —6°, —7°. Йиллик ёғин ғарбда 200 мм, шарқда 400 мм гача, вегетация даври 130—160 кун.

Вилоят дарёлари, асосан, Талас дарёси системасига киради. Талас вилоятидаги Қарқара дарёси Ахси дарёсига қуйилади. Талас дарёси катталиги бўйича Қирғизистонда 3ўринда туради. Вилоятда табиий кўллар йўқ. Талас Олатовида музликлар учрайди. Тупроғи, асосан, бўз тупроқ. Тоғ ён бағирларида (1600– 2500 м)кўпинча карбонатли қўнғир тупроқ ва тоғ қора тупроғи учрайди. Ўсимликлардан чала чўлда шувоқефемерли ва шувоқбетага ўсимликлар ўсади. Баландтоғ ўтлоқли минтақада (2500 м дан юқорида) арча, қарағай, пихта ўрмонлари бор. Гляциалнивал минтақада (3400–3600 м дан юқорида) қоятош ва шағаллар орасида алп ўсимликлари ўсади. Талас дарёси бўйларида (Кумуштоғдан Қорақўлгача) терак, тол ва бошқа кенг баргли дарахтлар бор. Тоғ ён бағирларидан яйлов сифатида фойдаланилади.

Ёввойи ҳайвонлардан айиқ, силовсин, архар, тоғ такаси, кийик, қобон, бўри, суғур, ҳар хил кемирувчилар, қушлар, дарёларда балиқ кўп. Талас вилоятида Талас давлат комплекс ва зоология кўриқхоналари бор.

Талас вилояти Қирғизистон Республикасида қишлоқ хўжалиги. маҳсулотлари айрим турларини етиштиришда муҳим аҳамиятга эга. Озиқ-овқат, енгил саноат, қурилиш материаллари корхоналари бор. Шулардан энг йириклари: Талас шаҳридаги сут, пишлоқ заводлари, Қорабура туманидаги ёғ заводи. Шунингдек, нон, пиво заводлари, гўшт ктлари, тикувчилик, поябзал фабрикалари фаолият кўрсатади. Қурилиш корхоналаридан ғишт заводи, уйсозлик комбинати, темирбетон буюмлари корхонаси, шағал саралаш заводлари мавжуд. Қайинди конидан гранит қазиб олинади.

Талас вилоятининг асосий тармоғи— чорвачилик. Қўй, эчки, қорамол, чўчқа боқилади. Паррандачилик, йилқичилик ривожланган. От зотларини яхшиловчи Талас йилқичилик заводи мавжуд. Деҳқончиликда ғалла, тамаки, озуқа, илдиз мевали ўсимликлар экилади. Вилоятнинг қуйи деҳқончилик рнларида токчилик, тоғ этакларида мевачилик ривожланган.

Вилоятдаги транспортнинг асосий тури автомобил транспорта. Йирик шаҳарларни туташтирувчи магистрал автомобил йўллари бор.

Талас шаҳри ҳаво йўли орқали Бишкек, Жалолобод, Тўктағул, Янгибозор (Чатқол тумани) билан боғланган.

Талас вилоятида 3 халқ театри, адабиетнографик музей, рассомчиликҳунармандчилик музейи, 4 маданият ва истироҳат боғи, Манас гумбази бор. Манас эпосининг 1000 йиллик юбилейи муносабати билан ноёб Манас мажмуаси қурилган.

Манбалар

  1. ↑ "Талас вилояти" ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил