Талат Бассарий (форсча: طلعت بصاري‎‎, 1923 — 18-сентабр 2020) — эронлик баҳоий шоира, феминист, академик ва ёзувчи.

Талат Бассари
طلعت بصاري

1960-йилларда Талат Бассари
Таваллуди 1923
Вафоти 18-сентябр 2020-йил(2020-09-18)
(97 ёшда)[1].
Лос-Анжелес, Калифорния, Америка Қўшма Штатлари
Касби Шоира, ёзувчи
Машҳур ишлари Жундишапур университети ректор ўринбосари (1956–1979)
Турмуш ўртоғи
Абулқосим Қебле (турм. 1941)
[1].
Болалари 4[1].

Ҳаёти

Каспий денгизи бўйида жойлашган Бабол шаҳрида туғилган Бассарий форс тили ва адабиёти бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олган ва Эрон пойтахти Теҳрондаги ўрта мактабларда дарс берган[2]. У 1960-йилларда Аҳвоз шаҳридаги Жондишапур университетида ишлаганида Эрон тарихида илк бор аёл сифатида университет проректори лавозимига тайинланган[3]. Университет 20-асрда Паҳлавийлар сулоласи томонидан қадимги Сосонийларнинг Гундишопур академиясини ёдга олиш мақсадида ташкил этилган. Ислом инқилобидан сўнг ва унинг Баҳоий динига эътиқоди сабабли университетдаги лавозимидан четлатилган ва охир-оқибат Америка Қўшма Штатларига кўчиб кетган[4].

Бассарий машҳур форс шоири Фирдавсий ёзган миллий достон Шоҳнома бўйича кенг кўламли адабий танқидлар чоп этган[5]. Унинг ушбу тадқиқотлари таниқли эронлик тарихчи Ираж Афшар томонидан „Шоҳнома“ адабиётига доир тавсия этилган тавсифий манбалар қаторига киритилган[6]. 2018-йилда у эпик асардаги аёл образларини ўрганган 347 бетлик Шоҳнома аёллари номли китобни (Кетабсара; 2018) нашр эттирди. Ҳар бир қаҳрамон алоҳида таҳлил қилинган бўлиб, улар орасида қаҳрамон Рустамнинг рафиқаси Тахмина, шоҳ Кай Ковуснинг рафиқаси Судаба, аёллар учун жасорат ва умид рамзи бўлган саркарда Гордафарид ҳамда Фаридуннинг онаси, Варна подшолигидан бўлган қаҳрамон Фаранак каби қаҳрамонлар бор[7]. 1967-йилда у Эроннинг феминистик ҳаракатидаги кашшофлардан бири бўлган Зандохт Шерозий ҳақида биографик китоб ҳам нашр қилган[8].

Талат Бассарий Ню-Жерсида истиқомат қилган[9]. Шунингдек, у Ню-Жерсида чоп этиладиган Персиан Ҳеритаге журналининг таҳририят ҳаятида ишлаган[10]. У ўзини баҳоий деб танитган[11]. Бассарий шунингдек, нуфузли форс баҳоий шоираси Тоҳираго ҳаётига оид китоблар устида ишлаган ва академик доирада форс тилидан инглиз тилига таржималар билан ҳам шуғулланган[12][13].

Эътироф этилиши

Унинг портрети Америка Қўшма Штатларининг Сеаттле шаҳри, Иссақуаҳ Ҳигҳландс ҳудудида ўтказилган Эрон аёллари номли санъат кўргазмасида намойиш этилган[14].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 به یاد طلعت بصاری، استاد دانشگاه و پژوهشگر بهایی
  2. ↑ „Ираниан Wомен'с Эқуалитй Cалендар“. 2021-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр.
  3. ↑ „Аcадемй оф Гундишапур“. иранревиэw.орг. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр.
  4. ↑ „Ҳисторй оф тҳе Эхcлусион оф Ираниан Баҳа'ис фром Ҳигҳер Эдуcатион афтер тҳе Исламиc Револутион“. Иран Пресс Wатч (2011-йил 30-май). Қаралди: 2019-йил 4-ноябр.
  5. ↑ „WорлдCат Профиле Паге“. WорлдCат. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр.
  6. ↑ Омидсалар, Маҳмоуд. "Нотес он Соме Wомен оф Шаҳнамеҳ". Наме-е Лран-э Бастан (Лос Ангелес: Cалифорниа Стате Университй) 1 (1): 23–48. ҳттпс://ситес.уcи.эду/намееиранебастан/филес/2019/04/Парт10-Нотес-он-соме-wомен-оф-тҳе-Шаҳнама.пдф. Қаралди: 4 Новембер 2019. 
  7. ↑ „Кетабсара Публишес Талат Бассари'с 'Wомен ин Шаҳнамеҳ'“. Финанcиал Трибуне (2018-йил 10-июн). 2021-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр.
  8. ↑ Паидар, Парвин. Wомен анд тҳе Политиcал Проcесс ин Тwентиэтҳ-Cентурй Иран (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1997 — 371-бет. ИСБН 9780521595728. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр. 
  9. ↑ Пирниа, Мансоуреҳ. سالار زنان ايران: Пионеэр Wомен оф Иран – Салар Занан э Иран – Пирниа (ар). Меҳриран Публишинг Cо. Лтд., 1995 — 94–5-бет. ИСБН 9780963312938. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр. 
  10. ↑ „Персиан Ҳеритаге Магазине“. 2018-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр.
  11. ↑ „Эшрагҳиэҳ анд Маҳмоуд Раббани Cоллеcтион“. баҳаи-либрарй.cом. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр.
  12. ↑ Аҳдиэҳ, Ҳуссеин; Чапман, Ҳилларй. Тҳе Cаллинг: Таҳириҳ оф Персиа анд Ҳер Америcан Cонтемпорариэс (эн). Ибех Публишерс, 2017. ИСБН 9781588141453. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр. 
  13. ↑ Пиcковер, Cлиффорд А.. Тҳе Лоом оф Год: Тапестриэс оф Матҳематиcс анд Мйстиcисм (эн). Стерлинг Публишинг Cомпанй, Инc., 2009 — 10-бет. ИСБН 9781402764004. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр. 
  14. ↑ Балл, Линда. „'Wомен оф Персиа' эхҳибит ҳонорс стронг, поwерфул wомен“. Иссақуаҳ Репортер (2014-йил 17-апрел). Қаралди: 2019-йил 4-ноябр.

Ҳаволалар