Талипоч дарвозаси — Бухоро дарвозаси.

Талипоч дарвозаси

Талипоч дарвозаси ва қалъа деворларининг бир қисми
Жойлашуви
Ҳудуд Бухоро вилояти
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Умумий маълумотлар
Қурдирган ҳукмдор Абдуллахон ИИ
Қурилиши бошланган 1557-йил
Қуриб битказилган 1598-йил
Бузилган йили 1960-йил ва 2005-йил қайта тикланган
Қайта тиклаган меъмор Аминжон Саломов ҳамда Мубин Мўминов, ва Соли Каримов
Архитектураси
Меъморий услуби Ўрта Осиё меъморчилиги
Қурилиш материали пишган ғишт
Баландлиги 10 метр
Кенглиги 5 метр
Map
Талипоч дарвозаси харитада

Тарихи

Талипоч дарвозаси 1557—1598-йилларда Шайбоний ҳукмдор Абдуллахон ИИ даврида бунёд этилган. Бухоронинг ғарбий қисмида янги хиёбон барпо эттирган ҳукмдор катта тепалик яқинида бу дарвозани қурдирган[1]. Шайбоний ҳукмдорлар қурилишнинг ўзига хос қоидаларига қатъий амал қилиш, булар — қурилишнинг пухта ўрганилган режаси, жойнинг аниқ ва тўғри танланиши, исрофгарчиликка йўл қўймаслик, шошма-шошарлик қилмаслик, турли хил иншоотлар, шу жумладан, мудофаа девори ёнида мўътадил иқлимни яратувчи каналлар, ариқлар, боғлар, ҳовузларнинг жойлашишига асосий эътиборни қаратганлар. Бу дарвоза орқали Амиробод, Чорбакр, Жондор, Хоразмга борилар эди. Бундан ташқари дарвоза орқали Хожа Убон ва Оғоибузрук зиёратгоҳларига борилган[2]. Талипоч дарвозаси ҳозирги кунда ўз ҳолича сақланиб қолинган дарвозалардан бири ҳисобланади. Бухоро дарвозаларининг умумий узунлиги 12 км.дан иборат бўлган ва Бухоро қалъаси деворларининг баландлиги 10 метр, қалинлиги 5 метр ҳисобланган.

Меъморчилиги

Дарвоза икки „гулдаста“, арка, равоқ, канос китебали қилиб, усти кунгурали гултож билан безатилиб, қадимий қал’а деворларига мослаштириб қурилган. Зинда фил Аҳмад Жомий қабрлари зиёратгоҳи ҳам шу дарвоза яқинида жойлашган. ХХ асрнинг 50-йилларида хароба ҳолида мавжуд бўлган. Дарвоза 1960-йилда уста Аминжон Саломов ҳамда Мубин Мўминов, 2005-йилда эса Соли Каримов томонидан қайта таъмирланди. Ҳозирги вақтда Талипоч дарвозаси ёнида Бухоро Марказий бозори қад ростлаган[3]. 2022-йил 11-март куни ёмғир ёғиши оқибатида „Талипоч қал’а дарвозаси“ чап томонидаги қал’а деворининг бир қисми қулаб тушган. Талипоч дарвозаси „2022-йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк обектларининг манзилли рўйхати“га киритилган[4].Талипоч дарвозасини таъмирлаш мақсадида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1,0 млрд. сўм ажратилган[5].

Манбалар

  1. ↑ Сухарева О.А. К истории городов Бухарского ханства (историко-этнографические очерки). Ташкент: Изд-во академии наук Узбекской ССР, 1958 — 145-бет. 
  2. ↑ Абдусаттор Жуманазар. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. 
  3. ↑ То'раев Ҳ.Ҳ. Бухоро тарихи. Бухоро: Дурдона, 2020 — 320-бет. ИСБН 978-9943-6571-0-6. 
  4. ↑ Бухорода 500 йиллик „Талипоч қал’а дарвозаси“нинг чап томон қал’а девори ўпирилиб тушди
  5. ↑ „„Талипоч қалъа дарвозаси“ни таъмирлаш учун 1 млрд. сўм маблағ ажратилди“. 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-октябр.