Talk
Талк (нем. Талк; араб — талг) — варақсимон силикатларнинг кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Мг3[Си4О10](ОҲ)2 бўлиб, унда МгО31,7%, СиО263,5%, Ҳ2О 4,8%. Баъзан магний Фе, Ни, Ал, Cр билан ўрин алмашиши мумкин. Талкнинг виллемсеит (никелли), миннесотаит (темирнинг миқдори 50— 80%), стеатит (гилватасимон ёғли минерал; зич массивли) агалит (ингичка толали) турлари мавжуд. Ўта асосли тоғ жинсларининг магнезиал силикатларини гидротермал ўзгариши маҳсули. Агрегатлари варақ ва тангачасимон шаклда, ушлаганда ёғлиқсимон. Юпқа варақчалари шаффоф ёки қисман нур ўтказади. Ялтираши шишадек, садаф каби товланиб туради. Варақчалари эгилувчан, лекин қайишқоқ эмас. Баргсимон ёки ингичка донали, баъзан 10 см гача бўлган нотўғри шаклли пластинкасимон, уланиш текислигида эгилувчан шаффоф тангачаларга осон ажралувчи мўрт агрегатлар ҳосил қилади. Ранги оқ, яшилроқ. Қаттиқлиги 1, зичлиги 2,6— 2,8 г/см³. Оловбардош, иссиклик ва электрни яхши ўтказмайди. Т. конлари магнитга бой бўлган тоғ жинсларининг ўзгариш маҳсулот, контакт метасоматик жараёнлар билан боғлиқ бўлиб, кўпинча гидротермал босқичда доломитлар билан интрузив жинслар контактида юзага келади. Т. сланецлар ва лиственитларнинг жинс ҳосил қилувчи минерали. Т.дан локбўёқ, резина, қоғоз, атирупа саноатида тўлдирувчи, техникада қаттиқ суркама, кислота ва оловга чидамли материал сифатида, айниқса керамикада кўп ишлатилади. Темирсиз стеатитли Т.дан безак тошлари сифатида фойдаланилади. Ўзбекистонда Нурота, ЗирабулоқЗиёвуддин, ЧатқолҚурама тоғларида Т. намоёнлари, Султон Увайсда эса кичик кони мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |