Таллибарзу, Узунтепа — сўнгги антик ва илк ўрта асрга оид шаҳар харобаси. Самарқанд шаҳридан 6 км жанубда жойлашган. Г. В. Григорев (1936—38), Зарафшон археологик экспедицияси (1939) қазишмалар ўтказган ва натижада шаҳарнинг мил. ав. 1минг йилликдан мил. ВИИИ асргача бўлган 6 та маданий қатлами аниқланган. Т. Б.нинг умумий майдони 5 га, тўртбурчак шаклида, атрофи кўплаб шинаклари ва буржлари бўлган қалин девор билан ўраб олинган. Шаҳарнинг марказида куҳандиз (бал. 18 м) жойлашган, 5—ВИ асрларда бу ерда қасрли мустаҳкам қўрғон қурилган. Аҳоли деққончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик билан шуғулланган. Т. Б.дан қизил рангга бўялган қадахлар, икки бошли қўчқор кўринишидаги кабоб кўраси, нақшинкор сопол идишлар, ҳайкаллар, ёзув намуналари топилган. Араб халифалигининг Суғдни босиб олиши жараёнида (ВИИИ аср боши) вайрон бўлган.