Taluksangay masjidi
Талуксангай масжиди – 1885-йилда Ҳожи Абдуллоҳ Маас Нуно томонидан Филиппиннинг Замбоанга шаҳри Талуксангай ҳудудида бунёд этилган масжид. Замбоанга яриморолидаги энг қадимги масжид.
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Замбоанга |
| Жойлашуви | Талуксангай |
| Координаталар | 6°57′2″Н 122°10′53″Э / 6.95056°Н 122.18139°Э |
| Бинокорлик санаси | 1885-йил |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар сони | 2 |

Талуксангай Замбоанга яриморолида ислом динини тарғиб қилувчи илк марказ бўлган. Арабистон, Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия ва Борнеодан мусулмон диний миссионерлар ушбу қишлоққа оқиб келган. Туркия султонининг вакили 1914-йилнинг охирида бу жойни зиёрат қилган. 1973-йилда МНЛФ (Моро миллий озодлик фронти) ҳарбий можароси авжига чиққан пайтда Қуадрипартите қўмитаси аъзолари, генераллар Фидел Валдез Рамос ва Ромео Эспино Талуксангай қишлоғига ташриф буюрган. 1970-йиллардаги энг нотинч даврда ҳам сайёҳлар бу тарихий қишлоққа келишда давом этган.
Талуксангай аҳолисининг аксарияти мусулмонлар бўлиб, улар тарихда Жануби-Шарқий Осиё қароқчилари сифатида тамғаланган, аммо ҳеч қачон забт этилмаган Сама Бангуингуи этнолингвистик гуруҳининг авлодлари бўлишган[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Оффиcиал Wебсите оф Замбоанга Cитй - Профиле оф Талуксангай“. 2017-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 5-август.
Ҳаволалар
Викиомборда „Талуксангай масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.- Меросни асраш жамияти: Талуксангай масжиди