Тамаддун (лотинча: „cувилис“) — фуқароликка, давлатга тааллуқли, тамаддун 1) кенг маънода — онгли мавжудотлар мавжудлигининг ҳар қандай шакли, 2) маданият сўзининг синоними. Бу термин кўпинча моддий маданият маъносида ҳам қўлланади; 3) маданиятнинг замон ва маконда чегараланган тарихий типи (Миср тамаддунни, Месопотамия тамаддунни ва бошқалар); 4) ёввойилик ва ваҳшийликда кейинги ижтимоий тараққиёт босқичи. „тамаддун“ тушунчаси ХВИИИ-асрда „маданият“ тушунчаси билан узвий боғлиқ равишда пайдо бўлган. Фаранг (франсуз) файласуф маърифатпарварлари акд ва адолатга асосланган жамиятни тамаддунлашган жамият деб билганлар. Кўпчилик файласуфлар „тамаддун“ деганда жамиятнинг моддий-техника ютуқларини, „маданият“ деганда эса фақат унинг маънавий қадриятларини тушунишган. Улардан айримлари бу тушунчаларни бир-бирига қарама-қарши қўйганлар. Чунончи, О. Шпенглер фикрича, „тамаддун“ ҳар қандай маданият тараққиётининг муайян тугал босқичини билдиради. тамаддунни бундай давр таназзули сифатида тушуниш маданиятнинг бир бутунлиги ва табиийлигига зиддир[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тамаддун“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар