Тамагаки — синтоизмда ибодатхона атрофини ўраб турувчи ташқи деворга нисбатан айтилади. Қадимда синтоистлар тамагакини қуришда шоҳ-шаббалардан фойдаланишган бўлишса, бугунги кунга келиб, тамагаки қурилишида ёғоч, тош ва ҳаттоки бетондан ҳам фойдаланилмоқда. Ибодатхона деворлари қурилиш услуби ва материалларига қараб турлича номланиши мумкин. Одатда, бундай деворлар тахта, ёғоч ва ходадан қурилган. Синтоизм ибодатхонасида икки хил девор бор. Биринчиси, мизугаки (муқаддас тўсиқ) деб номланса, иккинчиси, агараки (қўпол девор) деб номланади. Мизугаки ички девор ҳисобланади. Ташқи девор „агараки“ деб аталади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 360.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.