Таъмагирлик — бировдан бир нарса кутиш ва унинг илинжида бўлиш, моддий наф кўриш, очкўзлик, дунё орттиришга интилиш ва шу каби ғаразли ниятлар билан қилинган хаттиҳаракат. Ҳуқуқда жиноят мотивларидан бири. Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддаси „к“ бандида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда жиноят содир этилиши жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгилаб қўйилган. Шунингдек, ЖК 97моддаси 2-қисми „и“ бандида ғам .Т ниятида одам ўлдирганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.