Тамаки (лотинча: Ниcотиана табаcум) — Соланаcеаэ оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўт ўсимликлар туркуми, наркотик ўсимлик. Тамакининг 60 дан ортиқ тури маълум Ниcотиана туркумда. Ёввойи ҳолда тропикларда, Америка ва Австралияда ёввойи турларидан Н. алата ва Н.сандера ўсади. Икки тури — тамаки (Н. табаcум Л.) ва махорка (Н. рустиcа) экилади. Тамакининг мавжуд агроэкотиплари 3 гуруҳга бўлинади: Л.) папирос тайёрланадиган барги майда шарқий тамаки гуруҳлари — Кичик Осиё ва Болқон ярим оролда тарқалган; 2) Америка папирос тамакилари — Жанубий Америкада экилади, баланд бўйли, намга чидамли Тамакилар; 3) сигара Тамаки гурухлари — Бразилия, Гавана, Суматра тамакилари. Тамакининг ватани — Жанубий Америка. тахминан 1518-йилда Португалия ва Испанияга келтирилиб, дастлаб манзарали ўсимлик сифатида ўстирилган, кейин бошқа мамлакатларга чекиладиган, искаладиган ашё сифатида тарқалган. Жаҳонда асосий экин майдонлари 4,75 млн. га, (1994). Хитой, АҚСҲ, Ҳиндистон ва Бразилия, Болгария, Туркия, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистонда ва бошқа мамлакатларда экилади. Ўзбекистонда асосан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида етиштирилади. Экин майдони 8,7 минг га, ўртача ҳосилдорлиги 29,2 с/га (1997)[1].

Тамаки наркотик хом. ашё олиш учун экилади. Пояси (2 м гача) тик, ғовак, ўзакли. Барглари кетма-кет жойлашган, яхлит, тухумсимон, учи ўткир. Гуллари икки жинсли, беш бўлмали, пушти, қизил ёки оқ, ўзидан чангланади. Меваси кўсакча, 1000 дона уруғи вазни 0,050,12 г. Уруғида 30—35% техник мой мавжуд. Тамаки: гуллаган шох ўсимлиги (асосан часи ва баР™барги)да никотин, анабазин, никотилин ва бошқа алкалоидлари тўпланади. Тамаки экилгач, 40—60 кунда гуллайди, 70—140 кунда пишади. Соф Тамакининг қуритилган баргларида 1—4% никотин, 1% эфир мойи, 4—13% углеводлар, 7—13% кул моддаси, 4—7% смола ва бошқа бор. Иссиқсевар ўсимлик, —1—3° да нобуд бўлади. Тамаки уруғи 10—12° ҳароратда униб чиқади, намга талабчан, суғориладиган сур тупроқли ерларга экилади. 4—8 марта суғорилади. Ўзбекистонда Американ 287С, ДюбекЎзган9, Дюбек4407, Измир навлари ўстирилади. Парник ва иссиқхоналарда етиштирилган кўчати далага май ойида кенг қаторлаб (қатор ораси 60—70 см) экилади. Вегетация даври ўртача 100—120 кун. Етилган барглари ўсув даврида қўлда 5—7 марта йиғиб олинади, ипга тизилиб, салқин жойда шамоллатилади, қуёш нурида, махсус барг қуритиш биноларида қуритилади. Ферментлаш здларида баргларга дастлабки ишлов берилади. Баргидан тамаки саноати корхоналарида папирос, сигара, сигарет, трубкали Тамаки, ҳидлама Тамаки ва бошқа ишлаб чикарилади[2].

Зараркунандалари: тамаки трипси, тамаки шираси, тамаки ва кузги тунлам, симқуртлар, сохта симқуртлар; касалликлари: тамаки мозаикаси, илдиз чириши[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Армандо Т. Ҳунзикер: Тҳе Генера оф Соланаcеаэ (ўзбек тилида: Итузумдошларнинг Туркуми). А. Р. Г. Гантнер Верлаг К. Г., Руггелл, Лиэчтенстеин 2001. ИСБН 3-904144-77-4
  2. ↑ Чилим тамаки танлаш хусусиятлари, 2021-10-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-10-24
  3. ↑ Аб да кар и мов Д. Т., Хушвақтов С. Х., Умурзоқов Э. У. Тамакичилик, Т., 1985 Ҳалима Отабоева.