Тамара (Тамар) (ХИИ асрнинг тахминан 60й.лари ўртаси — 1207) — Грузия подшоси (1184—1207). Унинг даврида Грузия катта ҳарбийсиёсий муваффақиятларга эришган. Грузия қўшинлари Шамхор яқинида Озарбайжон отабеги Абубакр ва унинг иттифокчилари устидан (1194), Басиани яқинида — Рум султони Рукниддин устидан ғалаба қилиб (1202), Карсни (1204) эгаллаганлар ва деярли бутун Закавказени Тамара ўз ҳокимиятига бўйсундирган. Византиядан тортиб олинган ерларда Трапезунд империяси тузилган, у узоқ вақт Грузиянинг таъсир доирасида бўлган. Эрзинк султони, Арзирум амири, Хилат султони, шунингдек, Шимолий Кавказ тогларидаги ҳукмдорлар Грузиянинг вассали бўлишган. Йирик мулқдорлар қонун чиқарувчи ҳокимиятни жамиятнинг олий табака вакилларидан тузилган мажлисга берилишини, Т.га эса фақат ижроия ҳркимияти ҳуқуқини қолдиришни талаб этишган. Музокаралар натижасида Т. давлат масалаларини ёлгиз ҳал этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, уни Олий давлат кенгаши аъзолари („Дарбози“) билан бирга ҳал этадиган бўлган. Тамара даврида мамлакатда йўллар, кўприклар, карвон саройлар, калъалар, черковлар, монастирлар қурилган. Т. илмфанга хрмийлик қилган. Ш. Руставелининг „Йўлбарс терисини ёпинган пахлавон“ достони Тамарага бағишланган.