Тамара Оброваc (1962-йил, 1-апрел, Пула, Хорватия) —хорватиялик қўшиқчи, бастакор, қўшиқнавис ва флейтачи Хорватия мусиқа саҳнасидаги энг таъсирчан санъаткорлардан бири ҳисобланади. Унинг асосий ижодий йўналиши ватани Истра ярим оролидаги ўзига хос мусиқий ва маҳаллий анъаналардан илҳомланган замонавий этножаздир. Қўшиқчи ўз ижоди орқали Хорватиянинг ўзига хос маданий меросини тасвирлайди[1][2].

Тамара Оброваc
Таваллуди 1962-йил 1-апрел (1962-04-01) (64 ёш)
Жанрлар Жаз, Wорлд мусиc, Фанк, Соундтраcк, Филм мусиқаси, Театр мусиқаси, Адулт cонтемпорарй
Касби қўшиқчи, бастакор, қўшиқнавис ва флейтачи
Фаолият йиллари 1983—ҳозиргача
Лейбллар Cантус, Ақуариус реcордс, Унит реcордс, Алесса реcордс
Фуқаролиги Xorvatiya bayrogʻi Хорватия
Веб-сайт тамараоброваc.cом/эн/

Ҳаёти

Оброваc ўзининг мусиқий фаолиятини 1980-йилларда Загребда, ўзининг туғилган шаҳри Пула шаҳридаги мусиқа мактабида флейта ижрочилигини тамомлаб, жаз мусиқаси билан танишганида бошлаган. Оброваc Хорватия ва Словениядаги клубларда чиқиш қила бошлади ва тез орада ўзига хос мусиқий йўналишини яратади ва бу йўналишда ўз ватани Истранинг мусиқий ва маҳаллий анъаналарини жаз мусиқаси билан боғлаган, натижада эса унинг бу ҳаракати қўшиқчига халқаро шуҳрат келтирган.

Оброваc 200 га яқин мусиқий асарлар яратган, 13 та компакт-дискларини чиқарган бўлиб, улардаги барча мусиқаларни ўзи басталаган ва аксарият қўшиқ сўзларини ёзган. Оброваc ўз маҳаллий шевасида шеърлар битади ҳамда славян ва роман келиб чиқишига эга бўлган қадимий ва йўқолиб бораётган бошқа Истра шеваларида қўшиқ айтади. 1980-йиллардаги илк фаолиятидан бошлаб Оброваc бир нечта халқаро мусиқий гуруҳларни (Траншистриа ансамбли[3] ва бошқалар) тузган ҳамда бошқарган, 500 дан ортиқ халқаро консертлар берган. Оброваc томошабинлар ва матбуот томонидан юқори баҳога сазовор бўлган. Қўшиқчининг чиқишлари харизматик саҳна энергияси, майин овози ва импровизация маҳорати, шунингдек, гуруҳларнинг ажойиб иштироки билан ажралиб туради.

Консерт фаолиятидан ташқари, қўшиқчи театр ва кино учун мусиқа ёзади, Хорватиядаги кўплаб миллий кинотеатр ва шаҳар театрларида намойиш этилган 10 та филм, 40 та театр спектакллари ва балетлари учун мусиқа ёзган. Истра анъаналари ва замонавий жазни бирлаштирган асосий мусиқий йўналишидан фарқли равишда, унинг саҳна ва кино мусиқаси жанридаги фаолияти чекланмаган.

Ўз фаолияти учун кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, жумладан: 9 та Порин мукофоти (Хорватия миллий мусиқа мукофоти), энг яхши филм мусиқаси учун „Олтин Арена“ миллий мукофотини олган биринчи аёл (Пула кинофестивалида „Šто же муšкараc без бркова“ филми учун), шунингдек, бошқа кўплаб номинациялар қаторида ББC Радио 3 Wорлд Мусиc Аwард мусиқа мукофотининг Европа мусиқаси ва Томошабинлар танлови йўналишларида номзод бўлган.

Унинг кўплаб халқаро ҳамкорлиги ва лойиҳалари қаторида: Глауко Вениэр, Теодосий Спассов, Влатко Стефановски, Костас Теодору, Карен Асатриан, Волфганг Пусчниг, Симоне Занчини, Элвис Станиć, Дарио Марушич, Мирослав Ташенк, Радио Сенцринқ, Радио Сенцринқ. Квартет Вена ва Фаусто Беccалосси, Крунослав Леваčиć, Уроš Раковеc, Žига Голоб, Матижа Дедиć ва яқинда Салваторе Маиоре ва Стефано Баттаглиа билан узоқ муддатли ҳамкорликдан (гуруҳ аъзолари) завқланади.

Унинг кўплаб халқаро мусиқий гуруҳар билан лойиҳаларда ҳамкорлик қилган: Глауcо Вениэр, Тҳеодосии Спассов, Влатко Стефановски, Костас Тҳеодору, Карен Асатриан, Wолфганг Пусчниг, Симоне Занчини, Элвис Станиć, Дарио Маруšиć, Мирослав Тадиć, Эпоқуэ стринг қуартет, Виэнна Радио Стринг Қуартет Виэнна. Шунингдек, Фаусто Беccалосси, Крунослав Леваčиć, Уроš Раковеc, Žига Голоб, Матижа Дедиć, охирги вақтларда, Салваторе Маиоре ва Стефано Баттаглиа каби қўшиқчи ва мусиқачилар билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттириб келмоқда.

Манбалар

  1. ↑ „Тамара Оброваc Мусиcиан“ (эн). Гоогле Арц & Cултуре. Қаралди: 2021-йил 3-март.
  2. ↑ Жазз. „Тамара Оброваc ат Алл Абоут Жазз“ (эн). Алл Абоут Жазз. Қаралди: 2021-йил 3-март.
  3. ↑ „Тамара Оброваc анд тҳе ТрансАдриатиc Қуартет | Мусиc ин Cроатиа“ (эн). Тиме Оут Cроатиа (2020-йил 12-феврал). Қаралди: 2021-йил 3-март.

Ҳаволалар

  • Расмий веб-сайти [1]
  • Расмий Ёутубе канали [2]
  • Соундcлоуддаги саҳифаси [3]