Tamara Perederiyenko
Тамара Даниловна Передериенко (1916-йил, Тошкент шаҳри, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси – 1969-йил 23-август) – Украина Совет арбоби, Лвов механизациялашган шиша заводи директори. СССР Олий Кенгашининг 7-чақириқ депутати.
| Тамара Передериенко | |
|---|---|
| Таваллуди |
1916-йил |
| Вафоти | 23-август 1969-йил |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Тамара Даниловна 1916-йил, Тошкент шаҳрида Темирйўлчилар оиласида таваллуд топган. У мактабда етти йил таҳсил олган ва 1933-йилдан Москва транспорт-иқтисодиёт институтининг ишчилар факултетига ўқишга кирган ва ўзининг илмий фаолиятини бошлаган[1].
1938-йилда Қозон кимё-технология институтини тамомлаган.
Передериенко 1938-йилдан Шимолий Осетия Автоном Совет Социалистик Республикасининг Оржоникидзе шаҳридаги „Стеклотара“ заводида сех бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган. 1942-йилда Улуғ Ватан уруши йилларида Тошкент шаҳрига эвакуация қилиниб, шиша заводида смена бошлиғи бўлиб ишлаган.
Тамара 1947-йилдан 1956-йилгача Лвов механизациялашган шиша заводида уста ва устахона бошлиғи бўлган. Шиша заводи партия ташкилоти котиби этиб сайланган[2].
1952-йилдан КПСС аъзоси бўлган. Тамара СССР Олий Кенгашининг 7-чақириқ депутати этиб сайланган.
Тамара 1956-йилдан 1969-йил 23-августгача Лвов механизациялашган шиша заводида директор вазифасида ишлаган. Унинг ёрдами билан дераза ойналарини узлуксиз ишлаб чиқаришнинг янги усули ишлаб чиқилган ва ўзлаштирилган.
Депутат Тамара бахциз автоҳалокат натижасида 1969-йил 23-августда вафот этган.
Оиласи
Тамаранинг акаси Передериэнко Иван Данилович, техника фанлари номзоди, доцент, Лвов политехника институти қурилиш ишлаб чиқариш кафедраси мудири бўлган. 1969-йил 23-августда автоҳалокат натижасида вафот этган.
Мукофотлари
Передериэнко Ленин ордени, "Ҳурмат белгиси" ордени соҳиби бўлган. Бундан ташқари бир қанча медаллар ҳамда Сталин мукофоти лауреати мукофотлари билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Этот день в истории: факты, события, люди, приметы – 23 августа“. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.
- ↑ „украинская советская“. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.