Тамара Ҳалимовна Шокирова (Ғаниэва) 1955-йил 26-ноябр санасида Тошкентда туғилган. 2012-йил 22-февралда вафот этган) — совет ва ўзбек кино актрисаси, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1983), Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати (1983).

Тамара Ҳалимовна Шокирова
Таваллуди 26-ноябр 1955-йил
Вафоти 22-феврал 2012-йил(2012-02-22)
(56 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актриса

Таржимаи ҳоли

Тамара Ғаниэва (Шокирова) 1955-йил 26-ноябрда Тошкентда туғилган. У 14 ёшлигидан бошлаб мактаб ўқувчиси давридаёқ филмларда рол ўйнай бошлади, 1970-йилда режиссор Анатолий Кабуловнинг "Ўткинчи ёмғир" (1970) филмида талаба қиз ролини ўйнади.

Шундан сўнг у бир қанча эсда қоларли аёл образларини яратди (“Бу Қўқонда содир бўлган”, “Хоразм афсонаси”, “Семургъ”, “Оловли йўллар”)[1].

1973-йилдан “Ўзбекфилм” киностудиясида актриса бўлиб ишлаган. 1974-1976-йилларда А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институти (ҳозирги Оъзбекистон Давлат санъат институти) актёрлик бўлимининг сиртқи бўлимини тамомлаган.

Тамара Шокирова 2012-йил 22-февралда саратон касаллигидан вафот етди[2].

Оиласи

Турмуш ўртогъи — Отабек Ҳотамович Ғаниэв (1952-йилда туғилган) машҳур совет ва ўзбек кинорежиссори Наби Ғаниевнинг набираси. Уларнинг никоҳидан: Райҳон исмли қиз дунёга келган (1978-йилда туғилган; кейинчалик эстрада хонандаси ва актрисаси, Ўзбекистонда машҳур) ва кенжа қизи Насиба Ниғмонова (Шокирова) (1994-йил Тошкентда туғилган, педиатр).

Мукофотлар

Филмографияси

• 1970-йил – Ўткинчи ёмғир - эпизод

• 1970-йил – Қуёш тиғи остида

• 1970-йил – Интеграл - келин

• 1971-йил – Шижоат- Гулсара

• 1971-йил – Бу ердан чегара ўтган - Омоннинг ёри

• 1972-йил – Семурғ – Зубайда

• 1973-йил – Яхши одамим - Саида

• 1973-йил – Зулматдан қочиш - Раъно (дубляж Валентина Тежик)

• 1974-йил – Абу Райҳон Беруний - Заррин Гис, Қобус қизи

• 1974-йил – Асосий кун - Тамара

• 1975-йил – Фақат кўкда булутлар

• 1975-йил – Олис урушдаги қисқа учрашувлар - Гулшод

• 1976-йил – Еттинчи жин - Подишоҳнинг қизи Фируза

• 1977-йил – Жазирама қуёш остидаги уй - Ойдин

• 1977-йил – Қўқон воқеаси - Ҳалима

• 1978-йил – Хоразм афсонаси - Малика

• 1978-1984-йилларда – Оловли йўллар – Зубайданинг ўгай онаси Юлдузхон (дубляжда: Наталя Гвоздикова)

• 1979-йил – Аждаҳо нафаси / Дес Драченс грауэр Атем (ГДР) - Сатҳанассаи

• 1979-йил – Ҳаво йўловчилари - Замира

• 1980-йил – Ленинградликлар - фарзандларим... - Ҳадича

• 1980-йил – Еттинчи жума – Азиза

• 1981-йил – Исёнкор - Жумагул

• 1983-йил – Довонда отишманг! — Фотима, Ҳофият холанинг жияни

• 1983-йил – Парол - "Регина" меҳмонхонаси - Холнисо

• 1983-йил – “Оила сирлари” (“Тожикфилм”) – Дилбар

• 1985-йил – Ўғирланган куёв - (Озарбайжонфилм) - Нигор

• 1986-йил – Олмос камар - Вазира

• 1988-йил – Манзара спринтер нигоҳида - Дамира

• 1988-йил – Махлуқ ёки бошқа биттаси

• 1989-йил – Сукунат кодекси

• 1989-йил – Ўғлим

• 1990-йил – Ултуғон

• 1991-йил – Темир эркак

• 1991-йил – Прокурор ўлими - Ҳалима Базиэва, прокурор

• 1992-йил – Алиф ва Лайло (Ўзбекистон, Ҳиндистон)

• 1992-йил – Даллол (Ўзбекистон)

• 1993-йил – Олов ичидаги фаришта (Ўзбекистон)

• 1993-йил – Қизил поэзд (Озарбайжонфилм)

• 1997-йил – Мен хоҳлайман (Ўзбекистон, Япония)

• 1998-йил – Тилсимой, ғаройиб қизалоқ (Ўзбекистон)

Манбалар

Ҳаволалар