Tamek
ТАМЕК – 1955-йилда ташкил этилган турк озиқ-овқат ва ичимликлар компанияси бўлиб, Туркия озиқ-овқат соҳасида пионер ҳисобланади. Улар бутун Туркияда томат пастаси ва кетчупни биринчи ишлаб чиқарувчилардир ва шунингдек, улар бошқа кўплаб консерва маҳсулотларини биринчи турк ишлаб чиқарувчиси ҳамдир.
![]() ТАМЕК лого он а боттле оф тҳеир Соур Черрй Неcтар[1] | |
| Тйпе | А.Ş. |
|---|---|
| Индустрй | Озиқ-овқат ва ичимлик |
| Фоундерс | Меҳмет Сипаҳиоглу |
| Продуcц | Жем, шарбат ва бошқалар |
Тарихи
Тамек компанияси Бурса вилояти Османгази туманидаги Демирташ қишлоғида 1955-йил 31-мартда ташкил этилган. Номи турк немис мева экстрактлари компаниясининг (туркча: Тüрк Алман Мейве Экстрелери Кумпанясı) бош ҳарфларидан иборат. Уни Меҳмет Сипаҳиоглу немис шериги билан ҳамкорликда асос солган, бир йилдан сўнг немис компанияни тарк этади[3] ва шундан кейин ТАМЕК 100% турк компаниясига айланади. Тамек Туркиядаги биринчи кетчуп ишлаб чиқарувчиси бўлиб, 1958-йилда маҳсулотни истеъмолчиларга тақдим этди[4].
1959-йилда Тамек Туркияда биринчи ейиш учун тайёр овқат ва тўлдирилган сабзавотлар ишлаб чиқарувчиси бўлган. Тамекнинг машҳур жигарранг шиша мева шарбати 1963-йилда Бурсанинг Демирташ қишлог'идаги биринчи заводида яратилган. Туркияда биринчи қайнатилган ва консерваланган дуккакли маҳсулоти 1974-йилда ТАМЕК томонидан ишлаб чиқарилган. 1987-йилда ўзининг Бурсанинг Караcабейидаги заводида бир нечта маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бошлади. Буларга паста, консервалар, кўкнўхат, мураббо, мева консентрати ва мармелад киради. Диабетик мураббо Туркияда ҳам илк бор 1992-йилда ТАМЕК томонидан ишлаб чиқарилган[5]. 1993-йилда ТАМЕК туфайли Туркияда биринчи консерваланган мева шарбати пайдо бо'лди. 1994-йилда Балıкесир вилояти Маняс туманидаги Қизиқса шаҳарчасидаги заводда томат пастаси, мева консентрати, кетчуп ва маёнез ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Туркияда картон қутига қадоқланган биринчи паста 2000-йилда ТАМЕК томонидан сотувга чиқарилди. 2001-йилда ТАМЕКнинг Демирташдаги биринчи заводи фақат мева шарбати ишлаб чиқарувчи корхонага айлантирилди. 2002-йилда Маниса вилоятининг Салиҳли туманидаги завод ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, унинг маҳсулотлари паста, қайнатилган озиқ-овқат, тайёр овқат, тўлдирилган сабзавот, консерва окра ва мева консентратларидан иборат эди. Шунингдек, 2002-йилда ТАМЕК ичимлик бренди Фрукони[6] ПепсиCога сотди[7]. 2005-йилда кетчуп ва маёнезда биринчи „Бодй Слеэве“ қадоқлаш ишлатилган. 2006-йилда ТАМЕК Туркиянинг биринчи қўшимчасиз ва консерванциз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлади. 2014-йилда ТАМЕК Туркиядаги Cрйстал Тетрапаcкларнинг мева шарбатлари учун биринчи фойдаланувчиси бўлди. 2017-йилда ТАМЕК ўз мева шарбатини яна ўзининг жигарранг шишаларида ишлаб чиқаришни бошлади.
Ҳозирги воқеалар
ТАМЕК, Сома кони фожиаси ортидан Сома туманига озиқ-овқат ёрдами юборди. Жами 25 тонна ва 30 миллион Турк лираси қийматидаги озиқ-овқат маҳсулотлари Қизилай гуманитар ташкилотининг Сома идорасига топширилди[8][9].
ТАМЕК Адирнада 19,8% лик улуши билан энг кўп истеъмол қилинадиган шарбатлар орасида 2-ўринни эгаллайди[10].
Манбалар
- ↑ Аарон. „Тамек Соур Черрй Неcтар“. тҳесодажерк.нет (2012-йил 2-апрел). Қаралди: 2017-йил 15-октябр.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедэ-Сиркет - ↑ „Тамек компанияси сотиб аларак бüйüеcек“. миллиет.cом.тр. 6 март 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3 март 2018 йил.
- ↑ „АĞИЗ ТАДИНИ! АНCАК Кетçап ДОМАТЕС СОСУ ВЕРİР“. Акşам (1957-йил 10-ноябр). Қаралди: 2018-йил 3-март.[сайт ишламайди]
- ↑ „Тамек'се Кой Сепете“ [Воэг Тамексе тоэ аан wинкелwаген] (тр). супербрандстуркей.cом. 2017-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Öмüрбек, Весиле Салалı Меşрубат санайиинде малиетлерин теспити, анализи ва ПепсиCо масаласи. — 1996.
- ↑ „Тамек'ин İкинcи Доğуşу“. cапитал.cом.тр. 2014-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-март.
- ↑ „Тамек'тен Сома'я Гıда Ярдıмı“. Ҳаберлер.cом (2014-йил 6-июн). Қаралди: 2018-йил 3-март.
- ↑ „ТАМЕК'ТЕН СОМА'ЙА ГИДА ЙАРДИМИ“ (тр). миллиет.cом.тр (2014-йил 6-июн). Қаралди: 2018-йил 3-март.
- ↑ Эбру ОНУРЛУБАŞ; Неслиҳан ЙИЛМАЗ; Ҳасан Гöкҳан ДОĞАН (2015) (Ресеарч Артиcле). Тҳе Фаcтор Wҳич Аффеcт Жуиcе Cонсумптион оф Фамилиэс Wҳо аре Ливинг ин Эдирне Провинcе (Репорт). Иğдıр: Иğдıр Университй. п. 66. Арчивед фром тҳе оригинал он 2017-10-09. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20171009092355/ҳттп://www.игдир.эду.тр/Аддонс/Ресми/анноунc/3220/2015-cилт1-сайи2-63-70.пдф. Қаралди: 3 Марч 2018.
Адабиётлар
- ФОРОУГҲ ҲЕСАМИ ГҲАҲРАМАНЛОУ (2014). НЕХТ ГЕНЕРАТИОН ОФ ЭМЕРГИНГ МАРКЕТС, ЭХПОРТ ПОССИБИЛИТИЭС ОФ ТУРКИСҲ ФРУИТ ЖУИCЕ АНД CОНCЕНТРАТЕ ТО ЛИБЙА (Репорт). Истанбул: Баҳçэşэҳир Университй. п. 28.
- „Тамек Гида Ве Консантре Сан Ве Тиc Ас“. wабел.cом. WАБЕЛ ОНЛИНЕ. — „ТАМЕК Фоод & Cонcентрате wас фоундед ин 1955, эхпорц то овер 70 cоунтриэс wорлдwиде. Ҳеадқуартер ис лоcатед ин Истанбул анд ҳас тҳреэ фаcториэс wҳере белоw продуcт гроупс аре продуcед:•Томато & Пеппер Пастес•Жам & Мармаладес•Реадй то эат меалс•Cаннед Вегетаблес•Кетчуп анд Маённаисе•Стеwед пулсес•Фруит жуиcе cонcентратес & Фруит жуиcес“. Қаралди: 2018-йил 3-март.[сайт ишламайди]
- Себнем Бурназ; Й. Илкер Топcу (8 Жулй 2003). А МУЛТИ-CРИТЕРИА ДЕCИСИОН МОДЕЛ ФОР ТУРКИСҲ СОФТ ДРИНК ИНДУСТРЙ (Репорт). Ҳонолулу/Маçка: Истанбул Течниcал Университй, Манагемент Фаcултй. п. 3. Арчивед фром тҳе оригинал он 2017-10-16. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20171016070924/ҳттпс://пдфс.семантиcсчолар.орг/6дбд/а6фд99cад85272феэ1дc9аэ00д413а933ааб.пдф. Қаралди: 3 Марч 2018.
Ҳаволалар
- Блоомберг компанияси профили
- Меркези Кайıт Курулуşу А.Ş. (Марказий Рўйхатга олиш агентлиги)
