Tamil adabiyoti
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Тамил адабиёти - Жанубий Ҳиндистондаги Тамилнад штати халқининг адабиёти. 1-минг йилликда шаклланган. Тамил тилидаги дастлабки (И—ИИИ асрлар) ёзма ёдгорликлар — "Эттутохей" ("Саккиз тўплам"), "Паттуппатту" ("Ўн қўшиқ китоби") назмда яратилган бўлиб, улар "санги шеърияти" дейилади. Унда "порул" (поэтик мазмун) узини 2 хил: "пурам" ("ташқи маъно") ва "ахам" ("ички маъно") тарзида намоён этади. "Пурам"да тамил халқининг кундалик муаммолари, кахрамонликлари, одил шоҳ мадҳияси, баъзан ҳарбийлар куйланган. "Ахам"да эса севги, оилавий муносабатлар кўпроқ акс этган. Шеъриятда (ВИ—ХИИ асрлар) "тиней" ("турлар") тоифасидаги тўпламлар кўп яратилган. Масалан, "Аинтиней эжубади" ("Беш мавзули тинейга 70 та шеър") ёки "Тинеймалей нуттраимбади" ("Тиней мавзусига юз элликта шеър гулчамбари") ва бошқа "Тирукурал" ("Муқаддас кураллар", ВИ аср) ва "Наладияр" ("Тўртликлар", 6— ИХ аср) дин, ҳаёт ва севги мавзусидаги афоризмли шеърий тўпламлардир. ХИИИ асрларга келиб Тамил адабиёти ривожланиб, ҳикматли сўзлар, чуқур маъноли шеърлардан иборат тўпламлар яратилиб, шеърий таржимаи ҳол жанри шаклланди. Шиваизмга оид рисолалардан Мейкандарнинг "Сиванянаподам" ("Шиваизм ҳақида илмлар") тўплами машҳурдир. Бу даврда "талапуранам" ("маҳаллий пуранлар") жанри кенг туе олди. ХИХ асрга келиб ижтимоиймаданий ҳаётда кўтарилиш бўлди, маърифатпарварлик гоялари ўсди, биринчи тамил журнали "Тамил патрика" (1831) ва "Свадесамиттиран" (1880) газ. нашр этилди. Т. наерчилигининг отаси, шриланкалик ёзувчи Арумугу Наварала (1823—79) ҳам шу даврга мансуб бўлиб, у 1синфлар учун тамил тилида қўлланма ёзган. Биринчи тамил романи "Мудалнёр Пратан тарихи" (1879) муаллифи С. Ведаянагам Пиллаи (1826—89) ҳамда А. Мадавия (1874—1926), Мареинмалея Адигал (1876—1950) ва бошқа ёзувчилар тамил романини мавзу ва ғоявий жиҳатдан юқори поғонага кўтардилар. С. Аер (1881 — 1925) ва бошқаларнинг дастлабки асарларида халқнинг колониализмга қарши кайфиятлари баён этилган. Натеса Састири (1859—1906) детектив ҳикояга, Ражам Айяр (1872—98) публицистикага асос солган. Дастлабки тамил роман ва ҳикояларида маърифатпарварлик ғоялари, романтик мотивлар устун бўлиб, аёлларга паст назар билан қараш қораланган. ХХ аср тамил шеъриятида Суппирамания Баради (1882—1921) ижоди ўзига хос ўрин тутган ("Миллий қўшиқлар", 1908; "Туш", 1910; "Барадининг 66 шеъри", 1917 ва бошқалар). Кейинги давр Тамил адабиёти тараққиётида М. Барадаражаннинг (1912) "Кўмир бўлаги", Лакшмининг (1912) "Аёл қалби" романлари, Жаганнадан (1906) ва Г. Ажаҳирисамининг (1923) ҳикоялари, Б.С. Рамайянинг (1905) драмалари катта рол ўйнади.
Адабиёт
- Бўчихина Л. В., Дубянский А. М. Тамилская литература, М., 1987.
Улфатхон Муҳибова.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |