Tamillar
Тамиллар — Ҳиндистон (асосан, Тамилнад штати) даги халқ. 61 млн. киши (1990й.лар ўрталари); Шри Ланканинг шимолида тахминан 2,8 млн. киши; шунингдек, Сингапур, Мянма, Малайзия, Австралия ва бошқа ерларда яшайди. Умумий сони 64,1 млн. киши. Тамил тилида сўзлашади. Диндорлари — ҳиндуизмга эътиқод қилади, сунний мусулмонлар ва христианлар ҳам бор. Т.нинг этногенези дравид халклари билан боғлиқ. Мил. ИИИ асрдан Ҳиндистон тарихида Чола, Чера, Пандя каби тамил давлатлари маълум. 11 — ХИИ асрларда тамил давлатлари ўзаро бирлашганлар. 1337-йилда Вижаянагар империяси вужудга келиб, ХВИ асрда Жанубий Ҳиндистоннинг барча ҳудудини қамраб олган. ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларида Тамиллар ерлари инглиз мустамлакачилари тасарруфига ўтган. Тамиллар деҳқончилик, чорвачилик, балиқ овлаш ва ҳунармандчилик билан шуғулланадилар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |