Тамилнад (1969-йилгача Мадрас) — Ҳиндистоннинг жанубий қисмидаги штат, Ҳинд океанининг Бенгалия қўлтиғи сохилида. Майдони 130 минг км². Аҳолиси 62,1 млн. киши (2001), асосий кисми тамиллар. Маъмурий маркази — Ченнай ш. Штат ҳудуди Ҳиндистон ярим орол жанубий чеккасининг шарқий қисмидаги аллювиал денгизбўйи текислиги ва Декан ясситоғлигининг жан. чеккасини эгаллайди, ғарбда уни 2500 м гача баландликдаги тоғлар чегаралаб туради. Иқлими тропик муссонли иқлим, йиллик ёғин 600–1200 мм. Йирик дарёси — Кавери. Барг тўкувчи тропик ўрмонлар штат ҳудудининг 10% дан ортиғини эгаллаган.

Тамилнад
тамилча தமிழ் நாடு
инглизча: Тамил Наду

Герб
Gerb
Штат
Маъмурий маркази Ченнай
Йирик шаҳари Ченнай
Бошқа йирик шаҳарлари Мадурай, Коямпуттур, Тируччираппалли
Губернатор Конижети Росая
Бош вазир Жаярам Жаялалита
Расмий тили Тамил
Аҳоли (2011) 72 138 958[1]
Зичлиги 554,67 киши./км²
Майдони 130 058 км² (11-ўрин)
Қисқача ИН-ТН
Код ИСО 3166-2 ИН-ТН
Расмий сайти ҳттп://тн.гов.ин/
Харитада
Tamilnad xaritada
13.09°0′0″Н 80.27°0′0″Э / 13.09000°Н 80.27000°Э / 13.09000; 80.27000{{#cоординатес:}}: инвалид латитуде

Тамилнад — мамлакатнинг аҳолиси зич штатларидан. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг катта қисми қишлоқ хўжалиги.да ишлайди. Етакчи тармоқ —деҳқончилик. Экин майдонининг катта қисмида озиқ-овқат экинлари (шоли, буғдой, маккажўхори, дуккакли экинлар, сабзавотлар) етиштирилади. Техника экинларидан ер ёнғоқ, пахта, шакарқамиш, кофе, чой, зираворлар экилади. Кокос палмаси плантациялари бор. Чорвачиликда корамол, қўй боқилади. Балиқ овланади. Ўрмончилик ривожланган. Денгиздан ош тузи олинади. Лигнит, боксит, магнезит конлари бор. Асосий саноат тармоғи — тўқимачилик (марказлари — Коимбатур, Мадурай ш.лари). Озиқ-овқат, кўнтери, машинасозлик (тўқимачилик машиналари, мотоцикллар, тракторлар, электроника ва радиоэлектроника жиҳозлари), қора металлургия саноати корхоналари мавжуд. Курилиш материаллари, асосан, семент ишлаб чикарилади. Киме, нефтни қайта ишлаш, алюминий здлари бор. Ҳунармандчилик ривожланган: кўнтери, металл буюмлар тайёрланади, ипак матолар тўқилади. Асосий саноат маркази ва порти — Ченнай шаҳри. Штат Ҳиндистоннинг тамил халқи яшайдиган тарихий вилояти номи билан аталган.

Манбалар