Кевин Огҳенетега Тамараэби Бакумо-Абраҳам (1997-йил 2-октябрда туғилган) – англиялик футболчи, ҳужумчи. А Сериянинг Милан клуби сафида ижара асосида тўп суради.

Таммй Абраҳам
Таммй Абраҳам
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Кевин Огҳенетега
Тамараэби Бакумо-Абраҳам[1]
Таваллуд санаси 1997-йил 2-октябр (1997-10-02) (29 ёш)[2]
Таваллуд жойи Cамберwелл, Англия
Бўйи 1.94 м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
АC Милан
(Рома клубидан ижарага олинган)
Рақами 90
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2004–2016 Челсеа
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016–2021 Челсеа 58 (21)
2016–2017 → Бристол Cитй (ижара) 41 (23)
2017–2018 → Сwансеа Cитй (ижара) 31 (5)
2018–2019 → Астон Вилла (ижара) 37 (25)
2021– Рома 84 (26)
2024– → АC Милан (ижара) 7 (2)
Миллий терма жамоа‡
2014–2015 Англия У18 5 (2)
2015–2016 Англия У19 14 (5)
2016–2019 Англия У21 25 (9)
2017– Англия 11 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 9-ноябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 11-июн учун)

Абраҳам Челси академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2016-йилда Бристол Cитй клубига ижарага берилган. Бу клубда кўплаб ютуқларга эришган. Жумладан, 2016-йилги мавсумда клубнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. Кейинги мавсумда Сwансеа Cитй клубига ижарага берилган. Мавсум якунларига кўра клуб Премер-лигани тарк этишга мажбур бўлган. 2018-йилда Астон Вилла клуби таркибига қўшилган.

2019-йилда Челси сафига қайтиб, 2019—2020-йилги мавсумда рақиблар дарвозасига 18 та тўп киритишга муваффақ бўлган. 2021-йилда 40 миллион евро эвазига Италиянинг Рома клубига трансфер қилинган. А Сериядаги дебют мавсумида 17 та гол урган. Шунингдек, ўша йили илк маротаба ўтказилган Европа конференсиялар лигасида ғолибликни қўлга киритган.

Дастлаб, Англия ёшлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2017-йилда Полшада бўлиб ўтган 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этган. 2017-йил ноябрда Англия миллий терма жамоаси сафида дебют қилган.

Клублардаги фаолияти

Абраҳам Челси клуби машғулотида (2016-йил)

Таммй фаолиятини Челсеа-У8 жамоаси таркибида бошлаган[3]. Клуб сафида 2015, 2016-йилларда УЭФА Ёшлар лигаси ва ёшлар ўртасидаги Англия кубогида ғалаба қозонган[3]. Ёшлар лигасининг 2015—2016-йилги мавсумида Абраҳам тўққизта ўйинда саккизта гол уриб, турнирнинг энг яхши тўпурарларидан бирига айланган[4]. Ёшлар ўртасидаги Англия кубогининг финалида Челсеа Манчестер Cитй устидан ғалаба қозонган. Мазкур учрашувда Абраҳа ғалаба голига муаллифлик қилган[5]. 2014–15 ва 2015–16-йилги мавсумларда „Челси“нинг турли ёшдаги жамоалари таркибида барча мусобақалар доирасида 98 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 74 та тўп киритишга муваффақ бўлган[6].

Таммй Абраҳамнинг майдондаги ўйини айни пайтда мураббийлик вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб турган Гуус Ҳиддинкнинг эътиборини тортган ва 2015—2016-йилги мавсум сўнгида футболчи асосий жамоа машғулотларига таклиф қилинган[7]. 2016-йилнинг 11-майида Абраҳам Челсеа сафида дебют қилган. Ливерпоолга қарши ўйиннинг 74-дақиқасида Бертранд Траорéнинг ўрнига майдонга туширилган. Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа булан якунланган[8]. Кейинги турда Стамфорд Бридге стадионида бўлиб ўтган Леиcестер Cитйга қарши баҳсда ҳам Траорéнинг ўрнига захирадан майдонга тушган[6]. Бу ўйин ҳам 1:1 ҳисоби билан якунланган.

Бристол Cитй

Таммй Абраҳам (ўнгда)

2016-йил 5-августда Абраҳам Чампионшип клуби Бристол Cитйга бир мавсумга ижарага берилган[9]. Эртаси куни клубдаги дебютини ўтказган. Wиган Атҳлетиc клубига қарши кечган баҳсда (2:1) Жош Броwнҳилл ўрнига захирадан майдонга тушган. Рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлган, лекин кейинчалик гол Ҳöрðур Магнúссон ҳисобига ёзилганлиги маълум қилинган[10]. Навбатдаги ўйинда Wйcомбе Wандерерс клуби дарвозасига тўп киритиб, жамоасининг ʻ1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган. Бу ғалаба натижасида Бристол Англия лига кубогининг 2-раундига йўлланмани қўлга киритган[11]. 13-август куни Бристол Cитй дебютант Буртон Албион устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ушбу учрашувда Абраҳам фаолиятидаги илк дублини расмийлаштирган[12]. Сентябр ойида эса Шеффиэлд Wеднесдай клуби дарвозасига иккита тўп киритган. Аммо бу ўйинда Бристол 3:2 ҳисобида рақибига имкониятни бой берган[13]. Сентябр ойи давомида рақиблар дарвозасига яна 2 та тўп киритишга муваффақ бўлган[14]. Шу тариқа, чемпионатда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Бунга қўшимча равишда Англия футбол федерацияси томонидан ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган[15].

2017-йилнинг 31-январида Абраҳам Чампионшипдаги 16-голини Шеффиэлд Wеднесдай клуби дарвозасига киритган (2:2)[16]. Мавсумни 23 гол билан якунлаган. Бристол Cитй эса Чампионшип лигада 17-ўринни эгаллаган ҳолда қуйи лигага тушиб кетишдан қутилиб қолган[17]. Мавсум давомидаги кўрсатган ўйинлари сабаб Таммй Бристол Cитйда йилнинг энг яхши ўйинчиси, энг яхши ёш ўйинчиси ва энг яхши тўпурари деб топилган. Шундай қилиб, бир мавсумнинг ўзида учта совринни қўлга киритган биринчи футболчига айланган[18].

Сwансеа Cитй

Абраҳам гол нишонлаётган вазият

2017-йил 4-июлда Челсеа Абраҳам билан беш йилга мўлжалланган янги шартнома имзолаганини эълон қилган ва ўша куннинг ўзидаёқ Премер-лиганинг бошқа бир клуби Сwансеа Cитйга бир мавсумга ижарага бериб юборган[19]. Сwансеа сафидаги дебютини 12-август куни Соутҳамптонга қарши баҳсда ўтказган. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган[20]. Ўн кун ўтгач, Англия Лига кубоги доирасида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган биринчи лига жамоаси ҳисобланган Милтон Кейнес Донс клубига қарши баҳсда Сwансеа сафидаги дебют голини киритган. Кейинги ўйинда (Премер-лига доирасида) Сwансеа Cрйстал Палаcе устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва Абраҳам мазкур баҳсда ҳисобни очувчи гол муаллифига айланган[21][22]. 2017-йил 14-октябр куни Ҳуддерсфиэлд Тоwн жамоасига қарши кечган баҳсда (2:0) рақиб дарвозасига иккита тўп киритган[23]. Шундан сўнг, Абраҳам йил охиригача бирорта ҳам гол ура олмаган[24].

Манбалар

  1. ↑ Окележи, Олуwашина. „Нигериа 'wоркинғ он луринг Энгланд У21'с Таммй Абраҳам“. ББC Спорт (2017-йил 7-сентябр). Қаралди: 2020-йил 13-октябр.
  2. ↑ „Таммй Абраҳам: Овервиэw“. ЭСПН. Қаралди: 2020-йил 13-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Таммй Абраҳам“. Челсеа Ф.C.. 2016-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-май.
  4. ↑ „Атлéтиcо Мадрид'с Нуñэз такес топ сcорер ҳоноурс“. УЭФА (2016-йил 18-апрел). Қаралди: 2017-йил 11-ноябр.
  5. ↑ Белшаw, Георге (27 Април 2016). „Челсеа'с Таммй Абраҳам сcорес бриллиант ҳеадер ас Блуэс баг тҳирд cонсеcутиве ФА Ёутҳ Cуп титле в Манчестер Cитй“. Метро. Қаралди: 2016-йил 11-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 Кинселла, Низаар (15 Май 2016). „Челсеа финаллй гивес ёутҳ а чанcе, бут wилл Cонте фоллоw суит?“. Гоал.cом. Қаралди: 2016-йил 17-май.
  7. ↑ Дениран-Аллейне, Ташан (9 Май 2016). „Таммй Абраҳам траининг wитҳ Челсеа'с фирст-теам – репорт“. Сқуаwка. Қаралди: 2016-йил 12-май.
  8. ↑ Бҳардwаж. „Ҳоw Таммй Абраҳам cапиталисед он Антонио Cонте'с таcтиcал адвиcе то фире ҳис wай инто Челсеа'с фирст теам планс“ (2016-йил 20-декабр). Қаралди: 2017-йил 11-ноябр.
  9. ↑ „Таммй Абраҳам: Бристол Cитй сигн Челсеа форwард он лоан“. ББC Спорт (2016-йил 5-август). Қаралди: 2016-йил 5-август.
  10. ↑ Феэҳан. „Таммй Абраҳам: Тҳреэ перформанcес тҳат шоw wҳй стрикер ис ПФА Плаер оф тҳе Монтҳ“. ҲИТC (2016-йил 29-сентябр). Қаралди: 2017-йил 2-январ.
  11. ↑ „Таммй Абраҳам сcоред ҳис сеcонд гоал ин тwо Бристол Cитй гамес“. ББC Спорт (2016-йил 9-август). Қаралди: 2018-йил 2-январ.
  12. ↑ „Буртон Албион 1–2 Бристол Cитй“. ББC Спорт (2016-йил 13-август). Қаралди: 2016-йил 13-август.
  13. ↑ „Шеффиэлд Wеднесдай 3–2 Бристол Cитй“. ББC Спорт (2016-йил 13-сентябр). Қаралди: 2016-йил 30-сентябр.
  14. ↑ Ратҳборн, Жаcк (29 Септембер 2016). „Таммй Абраҳам wинс Чампионшип Плаер оф тҳе Монтҳ ас Бристол Cитй босс жокес овер перманент мове“. Даилй Миррор. Қаралди: 2016-йил 30-сентябр.
  15. ↑ Гаррй, Том. „Таммй Абраҳам: ЭФЛ Ёунг Плаер аwард фор Бристол Cитй'с он-лоан Челсеа стрикер“. ББC Спорт (2016-йил 25-октябр). Қаралди: 2016-йил 25-октябр.
  16. ↑ „Таммй Абраҳам: Ис тҳе реcорд-бреакинг теэнагер тҳе футуре оф Челсеа?“. Гоал.cом (2017-йил 20-март). Қаралди: 2017-йил 11-ноябр.
  17. ↑ Баррй, Cорал. „Бристол Cитй фанс гуттед то сеэ Челсеа лоан стар Таммй Абраҳам плай финал гаме фор cлуб“. Метро (2017-йил 7-май). Қаралди: 2017-йил 7-май.
  18. ↑ Бакер. „Абраҳам макес ҳисторй wитҳ трипле cроwн оф аwардс“. Бристол Cитй Ф.C. (2017-йил 7-май). 2018-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-май.
  19. ↑ Тwомей. „Челсеа стрикер Таммй Абраҳам жоинс Сwансеа он сеасон-лонг лоан“. ЭСПН (2017-йил 4-июл). Қаралди: 2017-йил 4-июл.
  20. ↑ Гwилйм. „Сwансеа Cитй теам неwс: Таммй Абраҳам ҳандед фулл дебут ат Соутҳамптон ас Паул Cлемент опц то леаве Роқуэ Меса он тҳе бенч“. WалесОнлине. Медиа Wалес (2017-йил 12-август). Қаралди: 2017-йил 12-август.
  21. ↑ Гwилйм. „МК Донс 1 Сwансеа Cитй 4: Лерой Фер ат тҳе доубле анд Таммй Абраҳам опенс ҳис аccоунт ас Сwанс cруисе тҳроугҳ ин Cарабао Cуп“. WалесОнлине. Медиа Wалес (2017-йил 22-август). Қаралди: 2017-йил 22-август.
  22. ↑ Накрани, Сачин. „Глоом фор Cрйстал Палаcе афтер Таммй Абраҳам инспирес Сwансеа то эасй wин“. Тҳе Гуардиан (2017-йил 26-август). Қаралди: 2017-йил 26-август.
  23. ↑ Эсону. „Таммй Абраҳам'с браcе гивес Сwанс 2–0 виcторй ин Премиэр Леагуэ cлаш ат тҳе Либертй Стадиум“. WалесОнлине. Медиа Wалес (2017-йил 16-октябр). Қаралди: 2017-йил 16-октябр.
  24. ↑ Нетҳертон. „Премиэр Леагуэ превиэw: Wҳо wилл энд 2017 он а ҳигҳ?“. Эуроспорт (2017-йил 29-декабр). Қаралди: 2018-йил 4-январ.

Ҳаволалар