Tampere

Тампере, Таммерфорс – Финландиянинг жануби-ғарбий қисмидаги шаҳар, турли баландликдаги Насиярви ва Пюхяярви кўлларини боғлаб турувчи КокемяэнЁки дарёси бўйида жойлашган. Аҳолиси 193,1 минг киши (1999). Иқтисодий аҳамияти бўйича мамлакатда Хелсинкидан кейин 2ўринда. Муҳим саноат маркази. Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик, тўқимачилик, селлюлозақоғоз, озиқ-овқат саноати корхоналари; ГЕС, унтлар, бадиий галерея, музейлар бор. Шаҳар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1405-йилга оид манбаларда учрайди. 1779-йилдан шаҳар мақомини олган. ХИХ аср ўрталаригача йирик тўқимачилик маркази бўлган. Меъморий ёдгорликларидан собор (1902— 07), вокзал биноси ва бошқа сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |