Тамшуш
Тавсиф
Узунлиги 22
Давлат


Тамшуш — Қашқадарё вилоятидаги сой. Хўжагулбарс тоғидаги кичик кўл ва булоклар сувидан ҳосил бўлган. Узунлиги 22 км, сув сарфи 3,3 м³/сек.; ҳавзаси майдони 125,3 км². Ҳисорак қишлоғи яқинида Оқдарёга қуйилади. Шаҳрисабз туманидаги Тамшуш, Ҳисорак қишлоқлари экин майдонларини сув билан таъминлайди. Сой бўйлаб Тамшуш довонига йўл чиқади.