Тамшушдарё
Тавсиф
Узунлиги 38
Давлат

Тамшушдарё — Сурхондарё вилоятидаги дарё. Хисор тизмасининг жан. дан бошланади. Узунлиги 38 км, ҳавзасининг майдони 380 км². Дарёга 22 та сой қуйилади. Т. ўзанининг кенглиги 60 м, қирғоклари тик ва баланд. Ўртача йиллик сув сарфи 6 м/сек. Тўполондарёга қуйилади. Қорёмғирдан тўйинади. Баҳорда суви кўпаяди, тез-тез сел келади. Водийсида ўтлоқлар бор, ёввойи ток, тол, олча, бодом, дўлана ўсади. Т. Тамшуш, Шартут қишлоқлари ва чорва яйловларини сув билан таъминлайди.