Tanavor raqs teatri
"ТАНАВОР" РАҚС ТЕАТРИ - миллий балет, ўзига хос театр тури. Бунда муайян замонавий ва тарихий мавзулар, инсоннинг ички дунёси, кечинмалари, ҳистуйғулари мусиқа асосида, рақс ҳаракатлари воситалари билан акс эттирилади. 1984-йил октябр ойида Ўзтелерадиокомпанияси қошида рақс ансамбли сифатида 16 раққоса ва 2 раққос билан иш бошлаган. Ташкилотчиси ва бадиий раҳбари Юлдуз Исматова. Жамоа 1997-йилдан "Ўзбекрақс" миллий бирлашмаси таркибида. "Шарқ аёли" деб аталган биринчи дастурда "Муножот", "Афғонча", "Аноранор", "Раққоса келди", "Парвоз айлади", "Хоразмча", "Дойра", "Арабча", "Эй сарви равон", "Рок уфориси қашқарчаси", "Ўхшар" рақслари ҳамда икки ёшнинг севги изҳори, совчи кутиш, нон ушатиш, келин салом, бешик тўйи каби этнографик лавҳалар асосида ўзига хос спектакл яратишга ғаракат қилинди. Кейинги "Гул сайли" номли дастур ҳам шу йўналишда яратилди. Том маънодаги рақс театри Навоийнинг "Сабъаи сайёр" достони асосида яратилган "Севги нидоси" (либретто муаллифи М.Бобоев; Қ.Комилов мусиқаси, 1991) спектакли билан бошланади. Навоийнинг асл матни ва ғояларига таянган ҳолда Бахром (Н. Хотамов) ва Дилором (Н. Саидова)нинг севги фожиаси ёритилади. Барча воқеалар, қаҳрамонларнинг изтироблари, ҳистуйғулари рақс ҳаракатлари, пластика, юз ифодалари, нигохлари орқали акс эттирилади. Балетмейстер Ю. Исматова, асосан, Фарғона рақс услубига таянган ҳолда ўрниўрнида бошқа услубларга ҳам мурожаат қилди, баъзан балетнинг оёқучида юришидан фойдаланди. Шу йўналишда театр М. Бафоев билан ҳамкорликда "Нодира" (1992), "Улуғбек буржи" (1994), "Қадимий маросимлар" (1995), А.Икромов мусиқаси асосида "Темурий маликалар" (1995), "Шарқ тароналари" (1997), Қ.Комилов мусиқаси асосида "Увайсий" (1998), А.Мансуров мусиқаси асосида "Сирли қутича" (2000), "Зумрад ва Қиммат" (2001), халқ куйлари ва сўзлари асосида "Севги васфи" (9 та "Танавор" рақси, 1995), ""Эзгу ният дарахти" (2000), "Мозийдан садо" (2001) спектакллари билан театр жамоаси миллий балет, миллий рақс томошаси яратишда тажрибаси ортиб борди. Театр ижодий жамоаси қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатди: халқ оғзаки ижодиёти, маросимлари, куйлари, рақсларини муайян сюжет ипига териб театрлаштириш; буюк шоирлар, қаҳрамон ўзбек аёллари ҳаёти ва ижодига бағишланган рақс томошалари туркумини яратиш; халқ тарихини ёритиш, буюк саркардалар ҳаёти ва кураши ҳақида ҳикоя қилиш; болаларга атаб спектакллар яратиш. Театр ўз миллий балет ва театрлашган томошаларида мавжуд барча рақс услубларидан фойдаланиш, эътибор бермай келинган халқ рақслари ҳаракатларини ва тарихда бўлган баъзи композициялар, ҳаракатларни тиклаш, айни чоғда ҳозирги кунда жаҳон балет ва раке санъатида мавжуд янги изланишлардан илҳомланиш йўлидан бормокда. Ҳар бир спектаклга махсус либослар, тақинчоклар, оёқ ва бош кийимлар тикилади. "Т." р.т. Ўзбекистонда ўтказиладиган барча байрамлар ва тадбирлар ("Наврўз", "Шарқ тароналари" ва бошқалар)дан ташқари Франсиянинг "Одеон" театрида бўлиб ўтган "Назм кечаси"да, ЙУНЕСКО қароргоҳида (1995), АҚШда Ўзбекистон кунлари доирасида (1998), Нидерланд халқаро фестивалида (1999) ўз дастурларини намойиш этишди. Театрнинг энг муҳим спектакллари телефилм қилиб ишланган.
Театр жамоаси: 34 раққоса, 3 раққрс, 12 созанда, 2 хонандани бирлаштирди (2004). Раққосалардан Д.Мирзаева, З.Сафарова, Н.Юсупова, Р.Жўрабоева, У.Акромова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар; ёш раққосалардан Г.Абдиева, Н.Қаршибоева Ўзбекистон Давлат "Ниҳол" мукофоти ва Мукаррама Турғунбоева мукофоти совриндорлари.
Ад.:АвдееваЛ., Қодиров М., Исматова Ю., "Тановар" рақс жилолари, Т., 2002.
Муҳсин Қодиров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |