Tandir barra

Тандир барра — миллий таом тури. Тандир барра кўпроқ тўй, байрам ва йиғилишларда зиёфат дастурхонига тайёрланади. Асосан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари, шунингдек Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларига (Ургут, Зомин, Фориш) хос. Тандир барра тайёрлаш учун ёнбағир ердан диаметри 1 м, чуқурликда 1,5 м келадиган ўра қазилади ёки тандир қурилади. Тандир ичи гувала катталигидаги тошлар билан айлантириб уриб чиқилади. Тандирга атрофидаги тошлар қизигунча ўт ёқилади. Янги сўйилган қўй гўштига туз ва зираворлар сепилиб, арча шохлари қадалиб, тандир ичига осилади. Тандир остида тўпланган чўғ устига гўштдан томган ёғ йиғиладиган катта мис тоғора қўйилади. Тоғора атрофига арчанинг яшил баргларидан ташланади. Тандир усти тунука тоғора билан ёпилиб, атрофи лой билан сувалади. Тандир барра 3 соат чамаси димланади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тандир барра“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Озиқ-овқатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |