Тандир кабоб - кабобнинг бир тури. Қадимий тансиқ таомлардан бири. Тайёрлаш усули: қўй ва мол гўштининг ёғсизроқ қисмидан қалинлиги 2—3 см, энибўйи 5—10 см ли 100— 150 г ли бўлаклар кесилиб 0,5% ли намакобга 30 мин. ботириб қўйилади. Бетига ун, мурч ва туйилган зира аралашмасидан тайёрланган урвоқ сепилади ва тандирга ёпиб, қизаргунча пиширилади. Гўшт қизаргач, чўғни тандирнинг ўртасига тўплаб, бетига кул тортилади ва тандирнинг қопқоғи ёпилиб, 10—15 мин. димланади.