Tange Kendzo

Кендзо Танге (1913-йил, 9-апрел, Имабари — 2005, Токио) — япон меъмори. Токио университетини тугатган (1938). Биноларни атроф муҳит билан уйғунлаштириб, қулай, ихчам ва чиройли қуриш йўлларини излаган, миллий меъморлик анъаналарини ижодий ривожлантирган. Анъанавий ёғоч қурилмани зилзила бардош темирбетон қурилмага айлантириб, ундан маҳобатли, сирли, безакдор, мураккаб лойиҳадаги „замонавий архитектура“ иншоотларини ўзига хос кўринишда яратди: Хиросимадаги Тинчлик парки ансамбли (1951—1952), Сидзуокедаги мажлислар зали (1957), Токиодаги Олимпиада ўйинлари спорт иншоотлари мажмуи (1964), Хиросимадаги Халқаро конференсия маркази (1989), Иокогамедаги санъат музейи (1989) ва бошқа Женева (1959), Скопе (1965), Болоня (1970)даги, шунингдек, Сингапур, Таиланд, Австралия, Бруней (1989) шаҳарларидаги Т. К.нинг лойиҳаси асосида қурилган бинолар, шаҳарларни замонавий давр талабида кўриш йўлидаги ижодий ютуғи намуналаридир. Ижодининг янги қирралари Токиодаги „Токио уй меҳмонхонаси“ (2000), Тайвандаги Халқаро президент минораси (2001) каби замонавий иншоотларда ўз аксини топмоқда. Т. кўпгина хорижий мамлакатлар фахрий унвонларига сазовор бўлган, шунингдек, орден ва медаллар совриндори.
Адабиётлар
- Кендзо Танге, Архитектура Японии. Традиция и современност, М., 1976.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |