Тангла — Хитойдаги тоғ тизмаси. Тибет тоғлигининг марказий қисмида. Узунлиги 700 км, энг баланд жойи 6096 м (БасуданЎла тоғи). Тизманинг атрофдаги текисликлардан нисбий бал. 1000 м чамасида. Асосан, оҳактош ва гилли сланецлардан тузилган. Чўққилари гумбазеимон, ён бағирлари ётиқ. Баланд тоғ дашти ва тошлоқ чўл ландшафти хос. Тоғ тепаларида музликлар бор.