Танжа Счолз (1984-йил 29-июнда туғилган) – германиялик паралимпиячи, 2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида СМ4 тоифасида 150 метрга аралаш услубда сузиш йўналишида ғолибликни қўлга киритган, С4 тоифасида 50 метрга эркин усулда сузиш усулида эса 2-ўринни эгаллаган. 2022 ва 2023-йилларда ўтказилган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатларида учта олтин медал ва 2024-йилги Европа очиқ чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.

Танжа Счолз
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Olmoniya bayrogʻi Германия
Таваллуд санаси 1984-йил 29-июн
Элмшорн, Счлесwиг-Ҳолстеин, Ғарбий Германия
Спорт
Қайси спорт пара сузиш
Клуби ПСВ Унион Неумüнстер
Мураббий(лар)и Кирстен Бруҳн

Шахсий ҳаёти

Счолз Ғарбий Германиянинг Счлесwиг-Ҳолстеин ҳудудидаги Элмшорн шаҳридан[1]. Унинг уч нафар фарзанди бор[2]. 2020-йил июн ойида от миниш вақтида юз берган бахциз ҳодиса натижасида унга параплегия ташхиси қўйилган ва ўшандан бери ногиронлар аравачасига боғлиқ ҳолда яшайди[1]. Ўша пайтда шифокорлар унга жароҳатлари оғирлиги сабабли сузиш билан шуғуллана олмаслигини айтишган[3].

Карераси

Счолз 2021-йил январ ойида пара сузиш бўйича мусобақаларда иштирок эта бошлаган[1]. Бундан аввал, яъни бахциз ҳодиса содир бўлгунича у соғлом спортчилар ўртасида ўтказилган мусобақаларда фаол иштирок этган[3]. Счолз ПСВ Унион Неумüнстер клубида машғулот олиб боради ва унга Кирстен Бруҳн мураббийлик қилади[2]. Счолз 2022-йилда ўтказилган пара сузиш бўйича жаҳон серияси баҳсларида 6 та йўналиш натижаларига кўра мусобақанинг етакчи спортчиси деб топилган[4]. Шотландиянинг Абердин шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон серияси мусобақасида спортчи С4 тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш йўналиши бўйича жаҳон рекордини ўрнатган[5].

Счолз 2022-йилги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида бешта медални қўлга киритган. У С4 тоифасида 50, 100 ва 200 метрга эркин усулда сузиш йўналишларида олтин, С4 тоифасида 50 метрга чалқанча услубда сузиш ва СМ3 тоифасида 150 метрга аралаш услубда сузиш йўналишларида бронза медалларига эга чиққан[1]. 150 метрга аралаш услубда сузиш йўналишида иштирок этаётган чоғида 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича ғалабага эришганига атиги 26 дақиқа бўлган эди[2].

2023-йилги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида Счолз С4 тоифасида 50 метрга эркин усулда, С4 тоифасида 100 метрга эркин ва СМ3 тоифасида 150 метрга индивидуал аралаш усулда сузиш йўналишларида ғолиб чиққан[6][7]. Счолз 100 метрга эркин усулда сузиш йўналишида, орадан 20 дақиқа ўтгач эса 150 метрга аралаш усулда сузиш бўйича ғолибликни қўлга киритган[8]. Шунингдек, СБ2 тоифасида 50 метрга брасс усулида сузиш бўйича финал баҳсида 2-ўринни эгаллаган[6]. 2024-йилги пара сузиш бўйича Европа очиқ чемпионатида Счолз СБ2 тоифасида 50 метрга брасс усулида сузиш бўйича 3-ўринни банд қилган[9].

2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида Счолз СМ4 тоифасида 150 м га аралаш усулда сузиш йўналишида ғолиб чиққан[10], С4 тоифасида 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида эса 2-ўринни эгаллаган[11].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Танжа Счолз феиэрт Тител-Ҳаттриcк беи Пара-Счwимм-WМ“ (де). Норддеуцчер Рундфунк (2022-йил 18-июн). Қаралди: 2023-йил 4-феврал.„Танжа Счолз феиэрт Тител-Ҳаттриcк беи Пара-Счwимм-WМ“. Норддеуцчер Рундфунк (ин Герман). 18 Жуне 2022. Ретриэвед 4 Фебруарй 2023.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Элмшорнерин Танжа Счолз ист Счwимм-wелтмеистеин“ (де). Ҳамбургер Абендблатт (2022-йил 14-июн). Қаралди: 2023-йил 4-феврал.„Элмшорнерин Танжа Счолз ист Счwимм-wелтмеистеин“. Ҳамбургер Абендблатт (ин Герман). 14 Жуне 2022. Ретриэвед 4 Фебруарй 2023.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Мит Қуэрсчнитцлäҳмунг зу Wелтрекорден“ (де). Деуцчландфунк (2022-йил 11-июн). Қаралди: 2023-йил 4-феврал.
  4. ↑ „Cоломбиа'с Cарлос Серрано, Танжа Счолз оф Германй Wин 2022 Cити Пара Сwимминг Wорлд Сериэс“. Сwимминг Wорлд Магазине. 25 Новембер 2022. Қаралди: 4 Фебруарй 2023.
  5. ↑ „Счолз бреакс wомен'с С4 100м фреэстйле wорлд реcорд ат Пара Сwимминг Wорлд Сериэс эвент ин Абердеэн“. Инсиде тҳе Гамес (2022-йил 17-феврал). Қаралди: 2023-йил 4-феврал.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Пара-Счwиммен: Медаиллен зум WМ-Ауфтакт“ (де). Сwим.де (2023-йил 2-август). Қаралди: 2023-йил 2-август.
  7. ↑ „Танжа Счолз глäнзт мит Доппел-Голд“ (де). ЗДФ (2023-йил 1-август). Қаралди: 2023-йил 2-август.
  8. ↑ „Манчестер 2023: Счолз шооц то стардом“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ (2023-йил 1-август). Қаралди: 2024-йил 22-июл.
  9. ↑ „Мадеира 2024: Тҳиртеэн-еар-олдс Барлов, Wиннифритҳ стеал тҳе шоw он дай оне“. Wорлд Пара Сwимминг (2024-йил 22-апрел). Қаралди: 2024-йил 3-июл.
  10. ↑ „Парис 2024: Греат Бритаин, Чина он топ ас море реcорд фалл он дай фоур“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ (2024-йил 1-сентябр). Қаралди: 2024-йил 2-сентябр.
  11. ↑ „Парис 2024: Барлаам cлинчес сеcонд голд ин фронт оф спеcиал аудиэнcе“. Wорлд Пара Сwимминг (2024-йил 6-сентябр). Қаралди: 2024-йил 12-сентябр.