Танжер (арабча: Танжа) — Марокашнинг шимолий қисмидаги шаҳар, Гибралтар бўғози соҳилидаги порт. Танжер провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 525 минг кишидан зиёд (1990-йиллар охири). Шимолий Марокашнинг савдо-транспорт ва транзит маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Четга ситрус мевалар, сабзавот, балиқ ва мева консервалари чиқарилади. Озиқ-овқат, тўқимачилик, семент саноати корхоналари мавжуд.

Танжерга милоддан аввалги 2-минг йиллик охирида финикияликлар томонидан асос солинган. Милоддан аввалги И асрдан бошлаб Рим ҳукмронлиги остида бўлган. В асрда вандаллар, ВИ асрда Византия эгаллаган. ВИИИ аср бошларидан араблар қўл остига утган. Мамлакат шимолий қисмининг муҳим иқтисодий ва маданий марказларидан. 1471-йилда Португалия, 1661-йилда Англия ҳукмронлиги остига ўтган. 1684-йилдан Марокаш таркибида бўлиб, Марокашнинг бўлиниб кетиши натижасида махсус режимдаги зона қилиб ажратилган. Марокаш мустакилликка эришгач (1956), яна унинг таркибига кирди.

Манбалар