Танк 700 – Хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлмиш Греат Wалл Моторс компаниясига[1] қарашли Танк суббренди остида ишлаб чиқарилувчи катта ўлчамли йўлтанламас[2].

Танк 700

2021-йил
Асосий маълумотлар
Ишлаб чиқарувчи Танк (ГWМ)
Модел йили 2023
Сегмент Ж
Куч мосламалари
Двигатели 3 л В6
Трансмиссияси 9 поғонали автомат
Юқори тезлиги 190 км/с
Ўлчамлари
Ғилдирак базаси 3,000 миллиметр (9.8 фт)
Ғилдиракформуласи 4х4
Узунлиги 5,090 миллиметр (16.70 фт)
Кенглиги 2,061 миллиметр (6.762 фт)
Баландлиги 1,952 миллиметр (6.404 фт)
Тўлиқ вазни 2,700 килограм (2.7 т)
Экстерер
Кузов тури Йўлтанламас
Ўриндиқлар сони 5
Эшиклар сони 5
Бошқа маълумотлар
Алоқадор автомобиллар Ланд Cруисер 250

Тарихи

Танк 700 илк консепт модел сифатида 2021-йилда Шанхайдаги автомобил кўргазмасида тақдим этилган[1]. 2022-йил июл ойида ушбу моделнинг оммавий ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган версиясининг суратлари тарқалади[1]. Греат Wаллнинг Танк суббренди Танк 300 ва Танк 500 автомобилларни ишлаб чиқаргач, ушбу моделлар қаторидаги учинчи модели бўлмиш Танк 700 ни ишлаб чиқаришни бошлади[3]. Автомобил илк партияси 70 та дона чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган ва нархи 98 минг доллар эди. 2024-йил февралда Танк 700 Ҳи4-Т версиясининг тақдим этилди[4].

Техник кўрсаткичлари

Ён томонидан кўриниши

Танк 700 „Э30З“ 3 литрли В6 турбо двигател билан жиҳозланган бўлиб, у 360 от кучи ва 450 Нм қувватга эга. Автомобил бензин ёқилғисида ҳаракатланади. Йўлтанламас тўққиз поғонали автомат узатмалар қутисига эга[4]. Энг юқори тезлиги соатига 190 километрни ташкил қилади[3].

Автомобилнинг узунлиги 5090 мм, кенглиги 2061 мм, бўйи 1952 ммни ташкил қилади. Ғилдираклар базаси 3000 миллиметр, умумий оғирлиги 2700 килограмм. Автомобилга стандарт 20 дюймли ғилдираклар ўрнатилган. Буюртма қилиш вақтида уларни 22 дюймли ги’лдирак ўрнатиб берилиши ҳам мумкин. Танк 700 да ўриндиқлар сони беш кишига мўлжалланган[3]. Танк 700 Ҳи4-Т нинг тепаликка чиқиш ва тушиш бурчаклари мос равишда 37,8° ва 37,6° ни ташкил қилади. Клиренснинг максимал баландлиги 282 мм, ғовлардан ўтиш чуқурлиги эса 970 мм[4].

Сотувлар

Танк 700 Ҳи4-Т биринчи модификация Эхтреме Эдитион деб номланиб унинг нархи 59 500 долларга баҳоланган. Танк 700 Ҳи4-Т нинг иккинчи модификацияси ҳам Эхтреме Эдитион деб аталади ва унинг нархи 65 000 долларни, учинчи модификацияси бўлмиш Лимитед Эдитион эса биринчи модификациядан деярли икки баравар қиммат бўлиб, унинг нархи 97 300 долларни ташкил қилади. Танк 700 Ҳи4-Т Лимитед Эдитион версиясини ишлаб чиқариш 10 баробарга оширилиб, ҳар йили 700 дона ишлаб чиқарилиш мўлжалланган[4].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Раҳмон, Босит „Спй Пиcс: Танк 700 Ис А Неw Офф-Роад СУВ Фор Чина“ (эн). cарнеwсчина.cом (2022-йил 13-июл). Қаралди: 01.04.24.
  2. ↑ Леунг, Адриан „ГWМ’с Танк 700 Ҳи4-Т Лимитед Эдитион ҳиц деливерй cентерс ин Чина“. cарнеwсчина.cом (2024-йил 11-март). Қаралди: 31.03.24.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 де Феижтер, Тйчо „Танк 700 СУВ Ис Роугҳ ‘н Реадй Фор Тҳе Чинесе Cар Маркет“ (эн). cарнеwсчина.cом (2023-йил 13-январ). Қаралди: 1.04.24.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Постоянный полный привод, 9-ступенчатый «автомат», 523 л.с. и расход 3 л / 100 км. Представлен Танк 700 Ҳи4-Т с гибридной системой, «уникальной для Китая и редкой для мира»“ (ру). ихбт.cом (2024-йил 26-феврал). Қаралди: 02.04.24.