Tanlash
Танлаш — чорвачиликда — наелчиликдаги сунъий танлаш усулларидан бири; ҳайвонларни пода ва зот ичидан хўжалик ва селексион сифат (ташқи кўриниш) ва ва миқдор (тирик вазни, жун ва тивит чиқиши ва бошқалар) белгилари бўйича баҳолаб, наел олиш учун ажратиш; чорва ҳайвонларини танлашда улардаги селексион белгиларининг асосийлари эътиборга олинади. Мас., қоракўл қўйларида терининг сифати, ҳисори қўйларда вазни, тана шакли, сигирларда сут соғими ва таркиби, йилқичиликда от танасининг ривожи ва шакли асосий танлаш белгилари ҳисобланади.
Танлаш ишлари молларнинг ёшлигидан олиб борилади ва ҳар бир гуруҳ учун ўзига хос баҳолаш ва Т. усуллари қўлланади. Масалан, буқаларни баҳолаш ва Т. 1босқичда генотипи, 2босқичда ўсиш қуввати, ривожланиши, экстерери, уруғлантириш қобилияти, 3босқичда авлодининг сифати бўйича ўтказилади. Сигирлар экстерери комплекс баҳосининг 40%ни елин сифат кўрсаткичлари, 25% ини оёқ ва туёқ шакли, мустаҳкамлиги, 20% ини гавда тузилиши шакли, 15% ини сутдорлик типи ташкил этади.
Танлашнинг самарадорлиги популяция сони ва унинг ареалига, ҳайвонларнинг серпуштлиги ва маҳсулдорлигига, белгиларнинг наелданнаелга ўтиш тарзи ҳамда ўзгарувчанлигига, Т.нинг жадаллиги ва йўналишига боғлиқ;2) ўсимликшуносликда — селексиянинг асосий усулларидан бири; генетик (қаранг Генетика) усуллар билан бирга тегишли белги ва хусусиятларга эга бўлган янги навлар яратиш имкониятини беради. Т. ўсимликларнинг ҳосилдорлиги, касалликлар ҳамда зараркунандаларга чидамлилик ва бошқа белгилари бўйича табиий ва сунъий усулда олиб борилади. Табиий танланишаа маълум ўсиш шароитида кўпроқ мукаммаллашган ва шу шароитга яхшироқ мослашган ўсимликлар яшаб қолади. Сунъий Т. инсон томонидан олиб борилади. Ўсимликшуносликда Т., шунингдек, экин тури, хўжалик белгилари ва селексия мақсадларига қараб, 3 хил — ялпи, якка ва клон усулда олиб борилади. Ялпи ва якка Т. бир ва кўп мартали ҳамда узлуксиз бўлади. Ялпи (умумий) Т.да қатор белгилари энг яхши ва бир типли усимликлар ажратиб олинади. Якка Т.да энг яхши ўсимликлар ажратиб олинади ва уруғлари алоҳидаалоҳида пайкалларга экилади. Ҳар икки усулда ҳам ўсимликлар бир марта ёки кўп марта экилиши мумкин. Клон (қаранг Клон танлаш) Т.да туганак, қаламча, илдиз ёки пиёзбошлардан фойдаланиб, янги навлар яратиш ҳам мумкин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |