Таннаи ёки танаи (ибронийча: תַּנָּאִים, танна‎ — „такрорлаш“, „ўрганиш“, „ўргатиш“) — И-ИИ асрларда (Гиллел давридан Мишнанинг тугаш давригача) Исроил ерида яҳудийликда дини фақиҳларига берилган унвон. Талмудда мазкур сўз ушбу давр донишмандларини улардан олдинги устозлари ҳамда улардан кейин келган амоораимлардан ажратиш учун қўлланган. Талмудда жами 276 та таннаилар зикр этилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 363.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.