Таннуўла — Тива Республикасининг жанубидаги тоғ тизмаси, Енисей дарёси юқори оқими билан УбсуНур кўли ҳавзалари орасидаги сувайиргич. Узунлиги 300 км га яқин. Ўртачабаландлиги 2500—2700 м. Т.Ў. Фапбий (энг баланд жойи 3061 м) ва Шарқий (энг баланд жойи 2591 м) қисмларга бо'линади. Палеозой континентал ва денгиз ётқизиклари (қумтош, оҳактош, гилли сланец, гранит ва конгломератлар)дан ташкил топган. Тоғ этаклари ва ён бағирларида 2000 м гача каштан ва қора тупроқда тоғ дашти ўтлари, ундан юқорида тоғ сур ва подзол тупроқларда сийрак тайга, тоғ тепаларида қурум ва баланд тоғ тундра ўсимликлари кенг тарқалган.