Tanosux
Таносух, таносух аларвоҳ (араб.) — руҳнинг кўчиб юриши ҳақидаги диний таълимот. Т. ҳақидаги тасаввурлар жуда қадимдан маълум бўлган. Ўлганларнинг руҳи (жони) янги туғилган инсонларда, ҳатто ҳайвон ва ўсимликларда қайта мужассамланиши ҳақидаги тасаввурлар диний эътиқоднинг илк шакллари (анимизм) билан боғлик равишда вужудга келган. У баъзан қад. диний ва фалсафий таълимотларда (мас., Юнонистонда метемпсихоз номи билан, браҳманизм ва ҳиндуийликда сансара номи билан) кенг тарқалган. Анъанавий ислом илохиёти Т. ни рад этади, лекин ундан ўта йироқлашган айрим фирқалар (мас., исмоилийларнинг баъзи шахобчалари)да Т. қисман эътироф этилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |