Танқид, адабий танқид, танқидчилик – адабий фаолият тури, бадиий асарни, шунингдек, бу асарда акс эттирилган ҳаёт ҳодисаларини таҳлил ва талқин этиш. Т. кўпинча адабиёцҳуносликнинг бир қисми сифатида таърифланиб келади. Лекин Т. адабий фаолиятнинг мустақил соҳаси бўлиб, адабиёцҳуносликдан фарқли ўлароқ, асосан замонавий адабий ҳаётда содир бўлаётган жараёнларни кузатади, бу жараёндаги етакчи тамойилларни аниқлайди, газ. ва журнали сахифаларида эълон қилинган адабий асарларга муносабат билдириб, уларни одатда шу даврнинг ғоявий ва эстетик талаблари асосида таҳлил этади. Т. адабий мерос намуналарининг театр, кино, мусиқа ва тасвирий санъатдаги янги талқини масалалари билан ҳам қизиқиб, ўз эътиборини кўпинча шу асарларнинг ҳозирги замон учун аҳамиятли томонларига қаратади. Т.нинг асосий вазифаси ёзувчи ёки адабий асарни фақат танқид қилиш эмас, балки адабий асар ёки ҳодисага ҳаққрний баҳо бериш, ундаги ютуқ ва камчиликларни холислик билан ёритишдир.

Т. бадиий ижод билан қарийб бир вақтда пайдо бўлган. Ёзувчилар янги ёзган асарларини турли давраларда, йиғин ва саройларда ўқиб беришган, давра қатнашчилари эса шу асарларнинг ютуқ ва камчиликларини қайд этиб, айни пайтда ҳам ўқувчи (китобхон), ҳам танқидчи вазифасини бажариб келишган. Бу Т. тарихининг „оғзаки даври“дир. Т.нинг ёзма адабиётдаги илк намуналарининг пайдо бўлиши эса тазкирачилик мактабининг шаклланиши билан бевосита боғлиқ. Давлацҳоҳ Самарқандийнинг „Тазкират ушшуаро“ (1487) асари энг қад. тазкиралардан бири бўлиб, унда ИХ—ХВ асрларда Ўрта Осиё, Афғонистон ва Эронда яшаган машҳур шоирлар ҳақида маълумот билан бирга улар ижодидан намуналар ҳам берилган. Тазкирачиликнинг мумтоз намуналаридан бири – Навоийнинг „Мажолис уннафоис“ (1491) асарида эса ХВ асрда Хуросонда яшаган жами 450 дан ортиқ шоир, ёзувчи ва олимларнинг билим даражаси, дунёқараши, хулқатвори ва бошқа тўғрисида маълумот берилган. Шунингдек, Нисорий, Возеҳ, Фазлий, Табибий ва бошқаларнинг тазкираларида муайян ёзувчилар ва уларнинг асарлари юзасидан берилган маълумотлар ўзбек адабиётида Т.нинг пайдо бўлишидаги муҳим омиллардан бўлган.

Т. узоқ вақт мобайнида „амалий“ аҳамият касб этиб, ёзувчини мақташ, кўкка кўтариш ёки, аксинча, қоралаш, нуқсонларини фош этиш, унинг асарини эса умумий баҳолаш ва китобхонга тавсия этиш билангина кифояланиб келди. Адабиётнинг ривожланиши, унинг олдига жамият томонидан қўйилган вазифаларнинг мураккаблашиши билан Т. ҳам адабий меҳнат соҳаси сифатида янги қирралар, сифатлар касб этди.

ХВИ—ХВИИИ асрларда Европа халклари адабиётида эстетик тафаккурнинг шаклланиши билан Т. адабий ҳаракатнинг муҳим қисми сифатида ажралиб чиқди. ХИХ асрда Фарнсияда Ш. О. СентБёв бошчилигидаги „биографик танқид“нинг, Россияда В. Г. Белинский, Н. А. Добролюбов, Н. Г. Чернишевский сингари рус танқидчилари мактабининг шаклланиши билан Т. нинг адабий ҳаётдаги аҳамияти беҳад ошди, мақсад ва вазифалари эса тубдан ўзгарди.

Ўзбек адабиётида замонавий Т.нинг пайдо бўлиши ХХ асрнинг 10й.ларига тўғри келади. Чўлпоннинг „Адабиёт надур?“ („Садои Туркистон“, 1914) ва „Муҳтарам ёзувчиларимизға“ („Садои Туркистон“, 1915), М.Беҳбудийнинг „Театр надур?“ („Ойна“, 1914) сингари мақолаларининг эълон қилиниши билан ўзбек Т.ининг том маънодаги тарихи бошланди. Ёзувчи ва танкидчилар шу даврда чоп этилган адабийтанқидий мақолаларида бадиий адабиётнинг янги тарихиймаданий даврдаги мақсади, вазифаси ва йўналишини белгилаб беришга ҳаракат қилдилар.

20й.ларнинг ўрталаридан Т. совет мафкураси таъсирида адабий ҳодисаларга синфийлик ва партиявийлик нуқтаи назаридан ёндаша бошлади. Натижада ўзбек адабиётига катта зарар келтирган вулгарсоциологик Т. майдонга келди. Бундай Т. вакиллари совет воқелигини қабул қилмаган Чўлпон сингари ёзувчиларга қарши кураш эълон қилдилар. Ёзувчи маҳорати эмас, мавзунинг долзарблиги, ғоявийлик бадиий асар қимматини белгиловчи асосий мезонга айланди. 1937—38 йиллардаги қатағон тўлқини бир қадар тинган Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ойбекнинг „Навоий“ романи, Шайхзоданинг „Жалолиддин Мангуберди“ трагедияси, Ғафур Ғулом сингари шоирларнинг янги шеърий асарларининг чоп этилиши муносабати билан Т. яна жонланиб, адабий ҳаётга бадииестетик талаблар асосида ёндаша бошлади. Шу тарзда Т. ўз тарихининг турли босқичларида адабий ҳаётга ижобий таъсир кўрсатиш, адабий жараёндаги ижобий тамойилларнинг авж олишига кўмаклашиш ўрнига ёзувчининг эркин ижод этиш ҳуқуқини чеклаб келди. Лекин шу билан бирга ўтган асрнинг 10й.ларида ҳам, кейин ҳам Чўлпон, Ойбек, Абдулла Қаҳҳрр сингари ёзувчилар, Иззат Султон, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов каби танқидчилар Т.нинг тўғри йўлдан бориши ва адабиёт олдидаги вазифасини қалол ўташига ёрдам берадиган ибратли ишларни амалга оширдилар.

Т.нинг адабий портрет, адабийтанқидий мақола, тақриз, библиография, адабий шарҳ, эссе, баҳс, суҳбат, очиқ хат, памфлет сингари жанр кўринишлари мавжуд. Танқидчи Т.нинг бу барча жанрларидан ахлоқ ва одоб мезонларидан чиқмаган ҳолда фойдаланиши лозим.

Ад.:Бурсов Б. И., Критика как литература. Л., 1976; Назаров Б., Ўзбек адабий танқидчилиги: ғоявийлик, метод, қаҳрамон, Т., 1979; Ўзбек адабий танқиди тарихи, 1—2ж.лар, Т., 1987.

Наим Каримов.